Название: МЕН БОРМАН, ҲАЁТ
Автор: Г. Жамилова
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-977-4
isbn: 0
Тонг ва шом оралиғида Инсон шунчаки кун кечириб гина қолмайди, балки олдиндаги ҳаёти сари муҳим бир қадамни қўяди. Ҳаёт нима? Аҳли донишлар таъбирича, ҳаёт ҳар куни нигоҳимиз тушадиган бутун бир борлиқдир. Инсон қўли билан яра тилган мўъжизалар бу борлиқни янада безайди, унга турфа ранг, теран мазмун, ўзгача чирой ва жозиба бахш этади. Тириклик дунёсида бор эканмиз, ниятлар эзгу, мақ садлар улкан, эртанги кунларимиз сари қўйилажак қада мимиз залворли бўлсайди, дейман. Ўзгалар учун фақат яхшилик қилмоқликка чоғланиб яшасак, қалбимизнинг ич-ичлари ёришади, ўзимизни бахтли ҳис этамиз. Зеро, орамизда бундай бахтли кишилар жуда кўп.