МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова страница 9

Название: МЕН БОРМАН, ҲАЁТ

Автор: Г. Жамилова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-977-4

isbn:

СКАЧАТЬ айтиб кетган ҳар гап не-не синовлардан ўтган, болам, – дейди энам. – Эшитинглар, мен шуни айтиб берай. Қадимда бир эру хотин бўлиб, доимо бир-бирлари билан уришгани-уришган экан. Эр у деса, хотин бу деб, ниҳоят катта жанжал бошланар, уйда неки бор, ҳаммаси синар, сўнг чарчаган эру хотин дуч келган жойда ухлаб қолишаркан. Аммо тонг отгач шу аҳвол яна такрорланаркан. Бир куни нимадир бўлиб, хотин ўзини ойнакка солиб қараса, кўзгудан сочлари пахмайган, кўзлари чақчайган, бадбашара бир аёл ўзига қараб турганмиш. Аёл ғамга ботибди. “Мана жанжалнинг оқибати! Бирор чорасини топмасам бўлмайди, шекилли…” деб ўйлабди.

      Ахийри, у донишманд ҳузурига борибди. Аёлга раҳми келган мўйсафид унга бир тошча олиб узатибди:

      – Буни эрингиз келиши билан тилингиз тагига ташлаб олинг, ҳар қандай шароитда ҳам оғзингизни очманг, шунда бир яхшилик юз беради, – дебди.

      Аёл тошни олибди, уйга етиши билан оғзига солибди. Жанжалга ўрганган эр жазаваси тутиб бақирибди, ҳар нарсани улоқтирибди, сўкинибди, бироқ хотини миқ этмабди: Эр ҳайрон бўлибди, “хотинимга ақл кирибди-да” деб ўзи ҳам жанжални бас қилибди. Дарҳол ўзини тузатибди, соч-соқолини қиртишлаб, синиқ буюмларни бутлабди. Аёл ҳам пардоз-андоз қилиб чиройли бўлибди. Етти кунни шундай ўтказишибди. Сўнг аёл яна донишманд ҳузурига йўл олибди. “Сизнинг айтганларингизни қилдим, лекин ҳеч бир яхшилик бўлмади-ку”, дебди у. Шунда донишманд ундаги ўзгаришларни пайқаб севинибди, сўнгра:

      – Бир ҳафталик осойиш кунлар сени ҳам, эрингни ҳам қувонтирди, рўзғорга барака кириб, уйларингга аҳиллик қайтди, ахир яхшилик эмасми бу, – дебди.

      Аёл донишмандга таъзим қилибди-да, ортига қайтибди. Уйга бориб, овқат тайёрлаб эрини кутибди. Эру хотин шундан сўнг узоқ йиллар аҳилу иноқ яшашибди.

      …Ҳазия хола энамнинг ўгитларига амал қилиб, кам бўлмади. Эри Мансур ака кўп ўтмай, ичишни ташлади. Қишлоқнинг тўй-маъракасига аралашиб, ўзини ўнглаб олди. Иккалови апоқ-чапоқ бўлиб, ўғилларни уйлаб, қизларни чиқаришди. Олди-орқаси тўла невара-чеваралари бор бу кун.

      ҚИЗ БОРКИ, ҲУНАРИ БЎЛСИН

      Ўрни келиб қолганда зарур гапни шартта айтиб, ҳеч кимни аяб ўтирмайдиган энам бировга маслаҳат беришдан аввал узоқни ўйларди. Ўгитлари эса оламча мазмунга эга эди. Айримлари ҳали-ҳануз қулоқларимдан кетмайди.

      Қўшни аёл энам ёнига келиб маслаҳат сўрайди. “Гулнора қизим бу йил ўқишга киролмади, бу ёқда совчилар кўпайгандан кўпаймоқда. Узатай десам сеп-сидирғаси тайёр эмас, нима қилсамикин?” дейди.

      – Рўзғор тутишни, овқат пиширишни ўргатганмисан? – дейди энам.

      – Борса ўрганиб олар…

      – Қизиқ гап айтдинг, бировнинг эшигига боришдан олдин қиз болани уй тутишга ва бирор ҳунарга ўргатиш керак. Қизингнинг ҳунари борми?

      – Ҳунар? Қанақа ҳунар? Ҳеч нарса ўрганмаган… – Унда қандоқ узатасан? Рўзғорни рўзғор қилишда аёл ҳам ўзининг ҳиссасини қўшиши керак, бу қадимги китобларда ёзилган. Қўлида ҳунари бўлса СКАЧАТЬ