МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова страница 11

Название: МЕН БОРМАН, ҲАЁТ

Автор: Г. Жамилова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-977-4

isbn:

СКАЧАТЬ Она юртга бўлган қаттиқ соғинч мени омон қолишга ундарди. Хуллас, ўлмадим, Ватанга қайтдим. Урушдан кейин ота-онам орзу қилгандек дорилфунунда ўқидим, раҳбарлик лавозимларида ишладим, олтмиш йилдирки эл-юрт хизматидаман. Мана бугунги кунларгача етиб келдим. Беадад шукр!

      БИР ФИЛЬМНИ КЎРГАЧ…

      Самолёт узоқ учди.

      Салондаги олтмиш чоғли йўловчининг ранг-рўйи докадай оқ. Маълум бўлишича, қанотининг қаеригадир шикаст етган самолёт бир неча соатдан буён ерга қўнолмаётган экан!

      Парвоз яна ярим соатча давом этди. Ажал билан юзма-юз ўттиз дақиқа…

      Ахийри ёрдам гуруҳи етиб келиб, самолёт эсономон манзилга етказилди.

      Ташқарида ёмғир шивалаб ёғарди.

      Олтмиш чоғли йўловчи самолётдан тушиши билан бараварига ерга ётиб олишди. Кўзлари тўла ёш, лойли қўлларини юзларига суркаб, ерни тавоф қилишди. Улар орасида кексароқ бир киши йиғлаб кўкка боқди, овозининг борича “ўзингга шукр, мен она юртимдаман, энди ўлсам ҳам розиман”, деб хитоб қилди.

      Фильм воқеаларидан таъсирланиб ўрнимдан туриб кетдим. Дераза оша ташқарига қарадим. Осмон типтиниқ, атроф беғубор. Қушлар дарахт шохларида тизилишиб чуғурларди. Борлиқдан кўз узолмай қолдим. Қалбимни соғинч туйғуси қамраб олди.

      Баъзан Ватанда яшаб туриб ҳам Ватанни соғинар экансан, киши.

      ГЕНЕРАЛНИ ЙИҒЛАТГАН АСКАР

      Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида бир танишим бор. Жуда ажойиб инсон, ўзи ҳам китобга ўч.

      Қайсидир йили катта қизини турмушга узатганида эллик-олтмишта китоб солинган сандиқчани сеп қаторига қўшиб бергани ҳали-ҳали янгиерликларнинг ёдидан чиқмайди.

      – Грузинларда қиз узатилаётганда унинг сеплари орасида Шота Руставелининг “Арслон терисини ёпинган паҳлавон” асари албатта бўлар экан. Бу одатда бир ҳикмат бор. Негаки, китоб кишининг руҳий оламини бойитади, турмуш машаққатларига сабрли бўлишни ўргатади, мен ана шу ниятда қизларимнинг сепига китоблар ҳам қўшиб бераман, – дейди у.

      Танишим анча йиллар бурун аскарликка борганида бир йигитни калтаклаб қамалган ҳам экан. Бу воқеани кўпчилик эшитган. Гоҳ-гоҳида давраларда аскарликда бўлган ўша ишни яна бир марта гапириб беришини сўрагувчилар топилади. Шунда танишим сўз бошлайди:

      – Ўтган асрнинг олтмиш бешинчи йиллари эди. Львов шаҳрида ҳарбий хизматда эдим. Бир кун овқатланиб бўлганимиздан сўнг ҳазил-мутойиба бошланди. Иккита йигит бир-бири билан олишиб кетишди, грузин бола стол устига чиқиб тушликдан ортиб қолган яримта буханка нонни немис шеригига қараб тепди. Мен чидаб туролмадим, югуриб бориб, ҳалиги болани яхшилаб калтакладим, нонни “футбол қилиб” тепган оёғидан чалдим, йиқилиб тушди, юзлари қонаб, тишлари синиб кетди. Мени қамаб қўйдилар. Тергов бўлди. Ўшанда болалигимдаги очлик даврларини, бувим билан ярим тунда бошоқ теришга чиққанларимизни гапириб бердим. “Ўзбек халқида нон жуда азиз, агар унинг бир бўлаги ерда ётса олиб кўзга суртишади, сўнг авайлаб СКАЧАТЬ