МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова страница 12

Название: МЕН БОРМАН, ҲАЁТ

Автор: Г. Жамилова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-977-4

isbn:

СКАЧАТЬ турарди. “Ўғлим, госпиталда учрашиб қолганимиз ёдингдами?” сўрадилар дафъатан. “Нега буни эслаяпсиз?” дедим мен.

      – Қанча одамларнинг ҳоки бегона элларда қолиб кетди. Ўз юртингда, ўз оиланг бағрида тинчгина жон бериш ҳам бир бахт, аслида!

      Отамнинг сўнгги нафасида айтган шу сўзларини негадир ҳеч унутолмайман.

      “БИЗНИНГ ЮРТ БОШҚАЧА!”

      Сурхондарёга хизмат сафаримиз чоғида Файзи полвон Алимов билан танишиб қолдим. У ўзи ҳақида сўзлаётиб шундай деган эди:

      – Отам Абдураҳмон Алимов бир умр кураги ерга тегмаган машҳур полвон ўтган. Гоҳо тўйларда отам каби курашга тушаман. Лекин полвонликдан кўра, далага кўпроқ меҳр қўйдим. Пахта, ғалла илмини эгалладим, шунинг ортидан бойиб элга танилдим, юрт кездим.

      Қайсидир йили чет элга бордик. Нонушта маҳали бизни орасига япроқдек гўшт солинган нон бутерброди билан сийлашди. Мен ҳайрон бўлдим. Ҳол-аҳволлашиш йўқ, олинг-олинг йўқ, суҳбату гурунглар йўқ. Ахир олисдан борган меҳмон бўлсак, бу қандай гап. Ўша ерда ўтириб ўзимизнинг юртимизни ўйлаб кетдим. Биз чет элдан бўлмаса-да шундоққина қўшни шаҳардан келган меҳмоннинг оёқлари тагига албатта қўй юмалатамиз. Дошқозон осиб, ҳаммани чорлаймиз. Шундай қилмасак кўнглимиз жойига тушмайди. Эртакларда довруғи чиққан Ҳотамтой ҳам аслида бизнинг юртдан чиққан бўлса керак, деб ўйлайман.

      Файзи полвон суҳбатни тугатиб, бир зум жимиб қолди. Сўнг “Барибир бизнинг юрт бошқача!” деди. Шу сўзни айтганида унинг кўзлари чақнаб кетди.

      САМАРҚАНД САРИ КЕТАЁТИБ…

      Чўнтак телефоним оҳиста жиринглайди.

      Қулоқ тутаман.

      – Опа йўлга чиқдингизми? – укамнинг товуши аниқ-тиниқ эшитилади.

      – Ҳа, яқинлашиб қолдим.

      – Яхши. Мен ҳозир даштда экинзорни суғоряпман. Сиз етиб келгунингизча уйда бўламан.

      Жажжи телефонни ғилофига солгач, ўйга толаман.

      Бундан ўттиз йилларча аввал – Тошкентга эндигина кўчиб келганимизда шу укам бизни тинимсиз йўқлаб турарди.

      – Опа, сизга телефон қилиш учун автобусга ўтириб, туман марказига келдим, мана уйда экансиз, улгурдим, – дерди у ҳансираб.

      – Ишга бормадингми? – дердим мен.

      – Икки-уч соатга рухсат олдим.

      Мен уни койирдим.

      “Ишингдан кечикма!”, дердим.

      Орадан йиллар ўтиб, у далаю даштдан туриб менга сим қоқиши мумкинлиги ва мен йўлда машинада кетаётиб унга жавоб қилишим илгари кимнинг хаёлига келган эди дейсиз?!

      Ажойиб даврда ҳаёт кечиряпмиз, бахту омад ёнгинамизда, қўлимизни узатсак етади.

      Севиниб-севиниб яшасак арзийди.

      КАРВОН ЙЎЛИДА

      (бадиа)

      Карвон йўлга чиқди. Манзил олис.

      Олдинда узун-узун йўллар бор. Тақир-тошли чўллар бор. Машаққатли йиллар бор.

      Сарбон доно эди. У одамларга деди:

      – Ўйлаб-ўйлаб СКАЧАТЬ