Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Автор: Комил Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-780-6
isbn:
Айбланувчи бироз жимиб қолди. Сўнг фикрларини жамлаб олди, шекилли, «гапираверайми?» дегандай терговчига тикилди.
– Марҳамат, гапираверинг, эшитяпман, – деди терговчи.
– Йигирма саккиз ёшда уйланиш насиб қилди. Аллоҳ икки қиз, кетидан икки ўғил берди. Қизлар мактабни битиргач, амал-тақал қилиб узатиб юбордик. Бор умидим тўнғич ўғилим Собирдан эди. У мактабда аъло баҳоларга ўқирди. Бундан ташқари, уч йил пулли қўшимча дарсларга қатнади. Унинг ота-боболаридан мерос келаётган илмсизлик, қашшоқлик занжирини узишига, авлодимизни илмнинг нурли чўққиларига олиб чиқишига, сулоламизни камбағаллик сиртмоғидан озод этишига ишонардим… Кимдир бу ишни қилиши лозим эди-ку! Лекин камбағални эшакнинг устида ҳам ит қопади, деганлари рост экан. Собиржон қаторасига икки йил тиббиёт академиясига ўқишга топшириб, кира олмади. Тест деганлари ҳам аҳмоқона нарса экан. Биринчи йил тўрт балл, иккинчи йил уч балл етмай қолди. Бошида бола яхши тайёргарлик кўрмаган экан-да, деган ўйга бориб, унчалик аҳамият бермадим, бу йил бўлмаса, келаси йил яхшилаб тайёргарлик кўриб, ўқишга киришига умид қилдим. Кейинчалик Собирнинг мактабни зўрға «уч»га битирган икки бойвачча синфдоши айнан шу тиббиёт академиясига ўқишга кириб кетганини эшитиб, хунобим ошди, ўз-ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Бу қандай адолатсизлик! Билимли ўқишга киролмаса! Талабалар сафи илмсиз, аммо пулдор йигит-қизлар билан тўлдирилса! Келажакда инсонлар ҳаётини кимларга ишониб топширамиз! Алам устида мен ҳам «танка» қидира бошладим. Шу баҳонада Луқмоннинг олдига бориб қолгандим. Бу томонда ишлар чаппа айланиб кетди… Қош қўяман деб, кўз чиқариб ўтирибмиз.
Самиғ «Қолган гаплар сизларга аён» дегандай жимиб қолди.
– Давом этинг, давом этинг! – терговчи ҳаммасини ўз қулоғи билан эшитиш учун ҳамсуҳбатини гапиришга ундади.
– Одам қуриб кетгандай ўртоғим, деб дардимни Луқмонга айтибман, – Самиғ терговчи узатган сувдан томоғини ҳўллаб, гап бошлади. – Марҳумлар ҳақида ёмон гапириш гуноҳ бўлсаям айтмасам бўлмайди, ўртоғим аллақачон одамгарчиликдан чиқиб кетганини билмаган эканман. Бошида у роса устимдан кулди. «Пул бермасанг болангни қора СКАЧАТЬ