Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Автор: Комил Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-780-6
isbn:
– Нимасини айтай… – Самиғ бошини қашлади, – ўша куни қандай фалокат босиб, дорихонага келиб қолдим, билмайман… Бўлмаса, икки кун олдин жанжаллашиб кетгандим. Келишга, учрашишга юрагим безиллаб қолганди. Лекин уйда ҳам тинчлик йўқ эди. Келмасам ҳам бўлмасди-да! Келишдан мақсад вазиятни юмшатиб, ҳеч бўлмаса, пулни қачон қайтаришини оғзидан эшитиш эди. Бахтимга ҳаммаси тескари кетди. Ўша куни соат саккизлар атрофида дорихонага кирдим. Сотув залида ҳеч ким кўринмади. Ичкарига кириб кетган бўлса керак, деган хаёлда бироз кутдим. Шу орада дорихонага бир неча харидор кириб, бир муддат кутиб чиқиб кетди. Тахминан ўн дақиқалар кутгач, лабораторияда бўлса керак, деган ўйда ичкарига кирдим… Не кўз билан кўрайки, Луқмон кўкрагига пичоқ санчилган ҳолда креслода чўзилиб ётарди… Жон-поним чиқиб кетди… Югуриб бориб, пичоқни мурданинг кўксидан суғуриб олмоқчи бўлдим… Шу пайт миямга яшиндай «Аҳмоқ, нима қиляпсан, бу тузоқ-ку!» деган ўй келди. Негаки, ўртоғим жонсиз ётарди, ўлгани аниқ эди. Балки унда ҳаёт белгилари кўринганда ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмай ёрдам беришга шошилган бўлардим. Тирик қолса, нима бўлганини ўзи айтиб берарди. Ўликлар эса гапирмайди… Менинг бу тузоқдан чиқиб кетишим қийин бўларди! Бу тарафдан уришганмиз, ўртада пул муаммоси бор… Шартта ортимга бурилиб, қочиб қолдим. Яхшиямки, залда ҳеч ким йўқ экан. Уйга келиб роса сиқилдим. Бир ёқдан жондай дўстим, бир ёқдан шунча пулга куйиб ўтирганим…
– Сиз дорихонага кираётганингизда бирор шубҳали одамга кўзингиз тушмадими?
– Йўқ, дорихонага киришда ҳеч кимни кўрмадим.
– Дорихонада кутиб ўтирган пайтингизда ичкаридан ҳеч қанақа овоз эшитилмадими?
– Ичкарида нимадир тарақлагандай бўлди. Шундан Луқмон лабораторияда нимадар қилаётган экан-да деган ўйга бордим.
– Балки сиз кирган пайти қотил лабораторияда яшириниб тургандир? Эътибор қилмадингизми?
– Йўғ-э, мен савдо залида кутиб турганимда лабораторияга ҳеч ким кирмади…
– Нима сабабдан сиз турлича кўрсатмалар бериб, терговни чалғитиб келдингиз? – деди Санжарбек жиддий оҳангда.
– Сиз менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? – саволга савол билан жавоб қайтарди Самиғ мўлтираб.
– Кечирасиз, ҳамманинг ўз ўрни бор, саволга жавоб беринг!
– Нима қилай? Ҳамма дорихоналарда видеокузатув камераси бўлишини билардим. Уйга қайтиб келгач, камерани кўришса, мени лабораторияга кирганимни билишади, деган ташвишда «Ана келди, мана келди!» қилиб, эшик қараб чиқдим. Лекин ўша куни ҳам, ундан кейинги кун ҳам излаб келишмагач, дорихонада видеокузатув камераси бўлмаган экан, деган хулосага келдим. Терговда барибир менинг исмим чиқиб келишини билардим. Пул сабаб жанжаллашиб юрганимизни кўпчилик биларди. Кимдир айтса, терговчиларнинг менга тармашиши аниқ эди. Устига-устак, СКАЧАТЬ