ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 5

Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Автор: Комил Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-780-6

isbn:

СКАЧАТЬ жой-жойида. Телефонларни олгани эса терговни чалғитишга уринишдан бошқа нарса эмас!

      – Дорихонадаги видеокузатув камера қачон ўчирилган? Камера объективига тушиб қолган сўнгги мижоз ҳеч нарса сезмаганми? – гуруҳ раҳбари Маъмурга юзланди.

      – Видеоёзуви соат ўн тўққиздан олти дақиқа ўтганда тўхтаб қолган, – изоҳ берди катта терговчи. – Объективга тушган охирги харидор билан гаплашдик. У дорихонага ўн саккиздан қирқ уч дақиқа ўтганда кириб келган ва керакли дори-дармонларни олиб, ўн тўққиздан қирқ тўққизта ўтганда чиқиб кетган. У сотувчининг юз-кўзи, хатти-ҳаракатида ҳеч қандай нотабиийликни, ташвиш ёки ҳаяжонланиш аломатларини сезмаган. Шундан кейин қарийб ўн етти дақиқа дорихонага ҳеч ким кирмаган. Негаки, асосий мижозлар нейрохирургия институти даъволанувчилари ҳисобланиб, кечки пайт шифокорлар кетгандан сўнг ҳеч ким дори излаб чиқмай қўяркан.

      – Видеокузатув тасвири таҳлили бирор нарса берадими?

      – Видеокузатув камера хотираси унча катта эмас, – қўшимча қилди Маъмур. – Фақат ўн беш кунлик тасвирларни сақлаб қоларкан. Бошдан-оёқ кўриб чиқдик. Шу даврда Самиғ икки марта синфдошининг олдига келган. Лекин уларнинг ҳаракатларида бирор-бир шубҳали ҳолат кузатилмади. Ўша куни дорихонага кирган мижозлар ҳам сўраб-суриштирилди, аммо улардан бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.

      – Мухторжон, – деди Санжарбек изқуварга юзланиб мулойим оҳангда, – сиз дорихонага ўн беш кун давомида кириб-чиққан мижозларнинг шахсини аниқлаш чораларини кўрсангиз.

      – Майли-куя, лекин барча мижозларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлармикан? – журъатсизроқ эътироз қилди изқувар. – Кейин… улар бизга нима бериши мумкин? Қотил қўлга олинган бўлса…

      – Нитижа чиқмаслигининг ўзи ҳам натижа, – «шох сатри»ни такрорлади Санжарбек. Изқуварнинг анқайиб турганини кўриб, изоҳ берди: – Айтганингиздек, улар бизга ҳеч нарса бермаслиги ҳам мумкин. Аммо терговнинг тўла ҳажмда ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.

      – Ўн беш кунда дорихонага анчагина одам кириб, чиққан. Айримларини таниб олишнинг имкони йўқ.

      – Ҳаммасининг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, имкон қадар аниқланг!

      – Тушунарли!

      – Демак, гуруҳ аъзоларининг барчаси қотилликни Самиғ содир қилган, деб ҳисоблайди, шундайми? – хулоса қилди Санжарбек.

      – Шундай, шундай… – собиқ гуруҳ раҳбари сифатида ҳамманинг ўрнига жавоб қилди Умид.

      – Унда жиноят ишини якунлаб, судга оширишга сизларга нима халал берди? – деди Санжарбек кулимсираб.

      – Прокурор айбланувчи билан гаплашгандан кейин… сал иккиланиб… – каловланди Умид, – бундан ташқари, Самиғнинг айбини бўйнига олмай, оёқ тираб турганлиги…

      – Аслида, шубҳа-гумонга сира ўрин йўқ, – ишонч билан гап қўшди Маъмур. – Самиғ ҳақиқий шақал! Тергов давомида бир неча марта кўрсатмасини ўзгартирган ёлғончининг гапига ишониб бўладими? Бунақалар жазодан СКАЧАТЬ