Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Автор: Комил Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-780-6
isbn:
– Ассалому алайкум, Азамат Жўраевич! – Санжарбек ўзидан ёши улуғ одамнинг «ака» деб мурожаат қилиб, ортиқча мулозамат кўрсатганидан ҳижолат бўлса-да, самимий саломлашишидан енгил тортди.
– Муқаддам учрашмаган, шахсан таниш бўлмаган бўлсак-да, сиз ҳақингизда кўп яхши гапларни эшитганмиз, – прокурор меҳмонга жой кўрсатиб, ўзи унинг қаршисидаги стулга ўтирди. – Яқинда Чиноздаги мудҳиш серияли қотилликни қандай фош қилганлигингизни эшитдим, тасанно! Қойил қолдим! Терговчи шунақа бўлса-да! Жиноятни моҳирлик билан очиб ташласа! Фақат жиноят қидирув бўлимига ияк осиб олган терговчини терговчи, деб бўладими?
– Бир омадимиз чопиб, ўхшаб қолди-да! – камтарлик қилди Санжарбек.
– Тўғри, омад ҳам керак, аммо терговчи кенг фикрлайдиган, мантиқий хулосалар чиқароладиган, ҳар бир жараёнга синчковлик билан ёндашадиган, асосийси, ўз касбига фидойи бўлмоғи керак. Бу сифатларсиз ҳозирги замон жиноятчиларини тиз чўктириб бўлмайди. Бир пайтлар жиноятчилар ҳам қандайдир омироқ, соддароқ бўларди. Биз терговчилар уларни «дарахт шохи»дан қидириб топардик… Ҳозирги жиноятчиларни «дарахт барги»дан ҳам топиш амримаҳол бўлиб қолди.
– Ҳа, жиноятчилар йилдан йилга пухталашиб, маккорлашиб бормоқда, – прокурорнинг гапини маъқуллади Санжарбек. – Бу эса ҳар бир терговчидан касбий маҳоратни тинимсиз ошириб боришни талаб қилади. Ахир, жиноятчилар ўз устида «ишлаяпти», эскича усул, эскича дунёқараш билан уларни фош этиш қийин.
– Мана қаранг, биз ҳозир бир қарашда оддий, аммо чуқурроқ эътибор қаратилганда ўта мураккаб қотиллик жиноятига тўқнаш келиб турибмиз, – прокурор гапни айлантира-айлантира муддаога яқинлашди. – Бундан ўн кун муқаддам нейрохирургия институти ёнидаги «Кумушбиби» номли дорихона эгаси Луқмон Шарипов ўлдириб кетилган. Воқеа кеч соат саккизлар атрофида дорихонада содир бўлган. Гумондор сифатида Луқмоннинг синфдоши Самиғ Сайфиев исмли шахс ушланган. Бироқ у «Ўламан Саттор, Луқмонни мен ўлдирганим йўқ», дея оёқ тираб турибди. Қамоққа олишга санкция беришда уни ўзим ҳам сўроқ қилдим, бўйнига олмади. Ўзимда ҳам қандайдир иккиланиш бўлди. Терговчимиз ҳали хомроқ. Шунга Тоҳир Ғафуровичдан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим.
– Самиғни гумондор сифатида ушлашга нима асос бўлганди? – қизиқсинди Санжарбек.
– Асослар-ку етарли, – прокурор қотиллик тафсилотларини очиқлашга ўтди. – Биринчи август куни Луқмоннинг ўғли Дониёр ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга имтиҳон топширган. Ота ўғлини қўллаб-қувватлаш учун кун бўйи у билан бирга бўлган. Имтиҳон тугагандан сўнг ота-бола соат ўн бешларда дорихонага қайтган. Бироздан сўнг ота ўғлига жавоб бериб, ўзи ишхонада қолган. Кеч соат тўққизлардан ўтгач, уйидагилар хавотир олиб, Луқмонни қидиришга тушган. Эри телефон қўнғироқларига жавоб бермаётганидан ташвишланган хотин ўғлини дорихонага юборган. Кеч соат тўққиз яримларда Дониёр дорихонанинг лабораториясидан отасининг кўкрагига пичоқ санчилган ҳолдаги мурдасини топган. Бахтга қарши ўша куни дорихонага ўрнатилган СКАЧАТЬ