ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 8

Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Автор: Комил Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-780-6

isbn:

СКАЧАТЬ дея мени тинчлантирди. Кўнглим бироз таскин топиб, ортга қайтдим. Орадан бир ҳафта ўтиб, тест натижалари эълон қилинди. Надоматлар бўлсинки, ўқишга қабул қилинган талабалар сафида ўғлимнинг исми чиқмади. Собиржон бу гал ҳар сафаргидан ҳам катта балл олган бўлса-да, тўлов шартномаси асосида ўқишга кириши учун 9 балл етишмай қолганди. Негаки, кириш балли жуда юқори бўлиб, ҳатто тест саволларига 80 фоиздан зиёд тўғри жавоб берган абитуриентлар ҳам ўқишга киролмаганди. Ўғлим тест топшириб чиққандан сўнг айтган «от ўйинлари» ёдимга тушиб, ғазабим қайнади, юрагим эзилди. Оёғимни қўлга олиб, дарғазаб ҳолатда Луқмоннинг олдига бордим. У: «Оғайни, бунча ичинг тор бўлмаса, сал англашмовчилик бўлса бўлгандир, пулини жиғилдонига сингдирганларнинг ўзи ҳаммасини тўғрилайди, намунча ташвиш чекмасанг!» деб кўнглимни кўтармоқчи бўлди. Гапларига ишонқирамай «Жавоблар чиққан, энди қандай қилиб тўғрлайди?» дея унга ёпишдим. «Эй, сен қишлоқи, ўқимаган, «қўшимча қабул» деган нарсалар бор, ҳозир бир йўналишга юз киши олган бўлса, «қўшимча»га камида тағин шунча абитуриент ўқишга қабул қилинади. «Тем более» ўғлинг рўйхатнинг тепасида турибди, биринчилар қаторида ўқишга ўтади, сенга ўқишга кирса бўлдими?» деди у ҳазиломуз. Кўндим. Кўнмасдан иложим ҳам йўқ эди! Менга қандай қилиб бўлмасин ўғлим ўқишга кириши керак эди-да! Шу сабабли оғайнимга қаттиқ гапирмадим, нега ундай, нега бундай, дея таъна қилмадим. Луқмон қўшимча қабул бир ойлар ичида ҳал бўлади, деганди. Сентябрь ойи бошида яна дўстимнинг эшигини қоқдим. Ҳали вақти келмади, кутамиз, деди. Тағин бир ой кутдик. Натижа бўлмади. Шу тахлит йил охирлади. Мен чориғимни судраб қатнашдан, оғайним эса турфа баҳоналар билан мени алдаб-сулдаб, тинчлантиришдан, авраб-алқаб умидлантиришдан чарчамади. Қуриб кетсин! Йил алмашиб, январь ҳам адоғига етди. Қўшимча қабулдан эса дарак бўлмади. Мен бир-иккита тушунадиган одамлардан сўраб-суриштирдим. Улар биринчи «сместр» тугади, энди ҳеч қандай қўшимча қабул бўлмайди, дейишди. Луқмонга айтсам, шу пайтгача «Ўғлинг шу йил талаба бўлади», деб юрган одам кўзини лўқ қилиб: «Нима ўқиш қочиб кетяптими, бу йил бўлмаса, келаси йил бўлар!» деса бўладими? «Унда бор-будимни сотиб, қулоғимгача қарзга ботиб, оиламни, укаларимнинг оиласини азобга қўйиб нима қилиб аҳмоқ бўлиб юрибман!» дея бақириб кетдим. Луқмон менинг важоҳатимни кўриб яна тулкиликка ўтди. «Ўртоқ, бунақа бўлишини қаердан билай, мен ҳам «окахон»ларнинг гапига ишониб қолдим. Қўй хафа бўлма, икки-уч ойдан сўнг ўқишга қабул бошланади, ўғлингни биринчилар қаторида ўтказамиз», деди безрайиб. «Оғайни, ростини айтсам, одам-подам эмас экансан, пулни қайтар!» дедим ҳафсалам пир бўлиб. Луқмон эса «Бўлди, «окахон»лардан олган заҳоти сенга қўнғироқ қиламан, олиб кетасан», деди елкамга қўлини қўйиб. Бир ҳафта кутдим, қўнғироқ бўлмади. Ўзим телефон қилдим. «Окахон» хизмат сафарига кетганди, келиши билан ҳал қиламан», деб мени тинчлантирди. Шу тариқа тағин икки-уч ой ўтиб кетди. Мен бўзчининг мокисидай қатнашдан, Луқмон эса баҳоналар СКАЧАТЬ