Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Автор: Комил Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-780-6
isbn:
– Санжаржон, яхшимисиз? Келин, болажонлар омонми?
– Раҳмат, янгажон! Ўзингиз яхшимисиз? Давронбек, Достонбеклар қалай?
– Аллоҳга шукур! Ҳаммамиз яхшимиз, – Назиранинг овози қандайдир мунгли эшитилди. – Кеча акангизнинг ёнига… бориб келгандим…
Санжарбекнинг юраги «шиғ» этиб, қинидан чиқиб кетай деди. Бир зумда кўнглидан бир дунё нохуш хаёллар ўтди: устоз омонмиканлар? Ё бетоб бўлиб қолдимикан? Ёки…
– Тани-жони соғ экан, кайфияти ҳам ёмон эмас… Тўқишни ўрганибди… Давронжонга ўз қўллари билан жемпер тўқибди, – аёлнинг ўксиб-ўксиб йиғлаётгани сезилиб турарди.
– Э-э шунақами? – Санжарбекнинг юраги тўлиб, томоғига тош қадалгандай бўлди, ўзини тутишга ҳарчанд ҳаракат қилмасин кўзларида ёш қалқиди. – Буни қарангга, вой соддагина устозим-эй! Вой тинчимаган одамлар-эй! Иқтидорли киши ҳар нарсада иқтидорли, деганлари рост экан-да!
– Роса хўрлигим келди! Шундай одам…
– Янгажон, тўғри, эшитган қулоққа эриш туюлади… Аслида, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Нима биландир банд экан, демак, тушкунликка тушмаган, ҳаётга қизиқиши сўнмаган, бошга тушган ташвишни енгишга ҳаракат қиляпти, курашяпти… Аксинча, Худо кўрсатмасин, ҳамма нарсадан совиб, яшашдан безиб ўтирса, нима қилардик!
– Тўғри-куя, лекин одамга алам қиларкан, – Назиранинг қалби сал ёришгандай бўлди. – Қайси қилган гуноҳлари учун шунақа аҳволга тушиб қолганига ҳайронман… Сизга кўпдан-кўп салом айтдилар.
– Саломат бўлсинлар, – Санжарбекнинг тағин ўпкаси тўлди, – устозни роса соғиниб кетдим… Насиб қилса, кейинги ҳафтада ёнларига ўтиб келишни режалаштириб турибман.
– Йўқ, йўқ, ҳозирча келмай турсин, дедилар. Сизга гап тегиб қолишидан хавотирдалар…
– Эй, шу ишиниям… гап тегса-тегар! Майли, янгажон, сиз ташвиш чекманг, бир амалларман…
– Укажон, эҳтиёт бўлинг-да! Йўқ жойдан тағин бошингиз балога қолиб ўтирмасин, дейман.
– Ўзларингиз яхши ўтирибсизларми? – Санжарбек гапни бошқа ёққа бурди. – Иш билан овора бўлиб, сизлардан ҳам хабар ололмай қолдим…
– Биз яхшимиз, хижолат чекманг, амаллаб турибмиз.
– Янгажон, зарурат бўлса, тортинмай қўнғироқ қилаверинг.
Санжарбек аёл билан илиқ хайр-хўшлашиб, жойида ўтирганча ўйланиб қолди… У ҳамон аёлнинг гапларини ҳазм қилолмай қийналарди. Буни қаранг-а, Фахриддин Каримович ўз қўллари билан жемпер тўқиганмиш… Эсиз! Шундай одам-а! Қанчадан-қанча мураккаб жиноятларни фош этган, оддий терговчиликдан вилоят прокуратураси раҳбари даражасигача кўтарилган инсон бугун шу кўйга тушиб ўтирса-я! Бу Абдулла Қаҳҳор айтганидек, атомнинг кучини ўтин ёришга сарфлашдай беъманилик эмасми? Ишонгинг келмайди… Бир тарафдан ўзига машғулот топиб, нима биландир андарман бўлгани ҳам маъқул. Тушкунлик ботқоғига ботиб қолишдан СКАЧАТЬ