Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 9

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ href="#n5" type="note">5. – У бир сония сукут сақлаб, давом этди: – Necesitamos ayuda inmediatamente. Hay dos hombres heridos6, – деб гўшакни қўйди.

      “¿dos hombres heridos?7” Баристанинг юраги дукиллаб уриб кетди.

      Қиз бу жумлаларнинг маъносини чақишга улгурмасидан, Авила тўсатдан ўнг томонга ўгирилиб, тирсаги билан каттароқ безорининг тумшуғига туширди. Қарсиллаган овоз эшитилиб, юзи бир зумда алвон қонга бўялган барзанги орқасига қулади. Иккинчи эркак қаршилик кўрсатишга улгурмасидан, офицер чап тарафига қайрилиб, бошқа тирсаги билан унинг кекирдагига қулочкашлаб солди. Бу зарба безорини стулдан ағдариб юборди.

      Бариста ерда ағанаб ётган икки безорига ҳайратланиб қаради. Улардан бири жон аччиғида додлар, иккинчиси томоғини ушлаганча нафас ололмай хирилларди.

      Авила бир туки қилт этмасдан, босиқлик билан ҳамёнини олди, ундан юз евро чиқариб, бар устига қўйди.

      – Маъзур тутасиз, хоним. Ҳадемай, полиция етиб келади ёрдамга, – деди у испанчада ва ўгирилиб қовоқхонадан чиқиб кетди.

***

      Ташқарида адмирал Авила тунги мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олди. Сўнг Аламеда де Мазарредо кўчаси бўйлаб дарё томон кетди. Полиция сиреналари яқинлашганда ўзини панага олиб, йўл бўшатди. Уни олдинда жуда жиддий иш кутиб турар, ҳозир ортиқча машмашага Авиланинг тоқати йўқ эди.

      “Регент бугун аниқ топшириқ берган.”

      Авила учун Регентнинг буйруқларини бажаришда жуда оддий қоида бор эди. “Ўйлама! Иккиланма! Бажар!”

      Узоқ йиллар давомида кўрсатма беришдан чарчаган Авилага рулни бўшатиб, кемани ўзгаларга топшириш ёқимли енгиллик бахш этаётганди.

      “Бу урушда мен оддий пиёдаман!”

      Бир неча кун муқаддам Регент томонидан ошкор этилган махфий сир шу қадар ташвишли эдики, вазиятни қўлга олиш учун Авила ўз ёрдамини таклиф этишдан ўзга чора тополмади. Келаётган оқшомда содир бўладиган хунрезликлар ҳақида ўйлаганда офицернинг этлари жимирлаб кетди, лекин барча қилмишлари кечирилишини билиб, кўнгли тинчиди.

      “Тақводорликнинг шакли турлича.

      Эртанги тонггача ажал кўпчиликнинг ёстиғини қуритади.”

      Авила хаёллар оғушида дарё ёқасидаги очиқ майдонга етиб борди. Рўпарасида намоён бўлган улкан иншоотни кўриб қошларини чимирди. Унинг кўзига бино металл кафель билан қопланган тартибсиз шакллар йиғиндиси бўлиб кўринди. Худди икки минг йиллик меъморий ютуқлар бетартиблик қўзғаш мақсадида ташқарига улоқтирилгандек эди.

      “Замонавий санъат музейи эмиш! Бадбашара махлуқ‐ку бу!” Авила юзини буриштирди ва хаёлларини жамлаб, майдонни кесиб ўтди. Йўл‐йўлакай Бильбао Гуггенҳайм музейи олдига ўрнатилган ғалати ҳайкалларга кўзи тушди. Бинога яқинлашаркан, дарвоза олдида уймалашаётган оқ-қора башанг либосдаги ўнлаб меҳмонларни кўрди.

      “Даҳрийлар оммаси жам бўлмиш!

      Лекин бу оқшом улар ўйлагандек якунланмайди!”

      Авила бошидаги офицерлар қалпоғини тўғрилаб, камзулини текислади, ўзини олдиндаги вазифа учун руҳан тайёрлади. “Бугунги кеча ҳар доимги оқшомлардан СКАЧАТЬ



<p>6</p>

Бизга зудлик билан ёрдам керак, бу ерда икки жароҳатланган бор.

<p>7</p>

Икки жароҳатланган эркак?