Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 7

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ акс этганди, қуёшу шамолларда тобланган таранг буғдойранг терисига улуғлик бағишлаб ажин оралади.

      Олтмиш учга кирган бўлса ҳам, Авила ҳануз бақувват ва чайир эди. Эгнидаги коржомаси – кенг ёқали оқ костюм, тилларанг погон, кўкракка тақилган медаллар шодаси, крахмал билан қотирилган ёқа ва дазмолланган оқ шойи шим унга шоҳона кўркамлик бахш этарди.

      “Испан армадаси ортиқ “Енгилмас” ҳисобланмаса‐да, офицерларни қандай кийинтиришни эсдан чиқармаган.”

      Адмирал байрамона мундирини анчадан бери киймай қўйганди. Лекин бугун ўзгача кеча. Бироз олдин нотаниш шаҳарнинг кўчалари бўйлаб сайр қиларкан, аёлларнинг унга ҳавас билан тикилиши, эркакларнинг беихтиёр йўл бўшатишини кўриб роҳатланди.

      Ватан олдида бурчини бажарганлар ҳамиша ҳурмат топади.

      – ¿Otra tónica?2

      – деб сўради кўҳликкина бариста қиз жилмайиб. Унинг ёши тахминан ўттизларда бўлиб, қадди‐қомати келишган, юзида ўйноқи табассум жилваланарди.

      Авила бош чайқади: – No, gracias3.

      Қовоқхона бўм‐бўш эди. Баристанинг ҳавас аралаш нигоҳларини сезгач, адмиралнинг кайфияти чоғ бўлиб ўйлади: “Тубсиз жардан яна ҳаётга қайтдим”.

      Беш йил илгари содир бўлган даҳшатли воқеа Авиланинг хаёлини бир зум тарк этмай таъқиб қилади. Ўшанда она замин қулоқни қоматга келтириб фарёд чеккан ва бағри ёрилиб, Авилани тириклай ютиб юборганди.

***

      Севилья бош ибодатхонаси.

      Пасха тонги.

      Андалусия қуёшининг заррин ёғдуси черков деразаларининг ранг-баранг ойналаридан ўтиб, тош деворларда ўзгача рангларда жилваланарди. Минглаб дуогўйлар Исо Масиҳнинг қайта тирилиши мўъжизасини шодлик билан нишонламоқда. Уларнинг хорига қўшилган органнинг товуши бинони ларзага келтириб, кўтаринки кайфият уйғотади.

      Тиззалаган кўйи меҳроб қаршисида ўтирган Авиланинг юраги шукроналикдан хаприқмоқда. У бутун умрини денгиз қўшинларига бағишлаб, шахсий ҳаёти ҳақида эртароқ қайғурмади. Хизмат тугагандан кейин вақти-соати етиб, Парвардигор уни энг юксак мукофот – оила билан тақдирлади. Авила ёйилиб жилмайганча елкаси оша ўгирилиб, ёшгина рафиқаси Марияга қаради. Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларини бошидан кечираётган аёл учун узун йўлак бўйлаб юриб, меҳроб олдигача келиш қийинчилик туғдирди. Шунга остонага яқин ўрнатилган ўриндиқларнинг бирига чўкди. Мариянинг ёнида уч яшар болакай – уларнинг тўнғич ўғли – Пепе ўтирибди. Отасининг ўгирилганини кўрган кичкинтой ҳаяжон билан қўл силкиди, Авила унга кўзини қисиб қўйди. Буларни кузатиб турган Мариянинг юзига табассум ёйилди.

      – Ўзингга шукур, Парвардигор, – шивирлади Авила қадаҳдаги винони қабул қилиш учун меҳробга қайта ўгириларкан.

      Худди шу маҳал ибодатхонада қулоқни қоматга келтирувчи портлаш эшитилди.

      Яшин тезлигида Авиланинг бутун дунёси куйди.

      Портлаш тўлқини адмирални меҳроб томонга СКАЧАТЬ



<p>2</p>

Яна тоник ичасизми? (Бу ва кейинги барча испанча сўзлар таржимаси таржимонники.)

<p>3</p>

Йўқ, раҳмат!