Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 12

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ тўлиқ қўшиламан, – деди Лэнгдон. – Айнан мулоқот қилиш, фикр алмашиш учун одамлар музейларга кўпинча дўсти ёки севгани билан боради. Сизларнинг қулоқчинингиз эса бу муҳитни бироз бузадигандек.

      – Агар шеригингиз билан келсангиз, – Уинстон дарҳол жавоб қайтарди, – иккала қулоқчинни битта йўлбошловчига мослаб, кичик жамоада сайр қилишингиз мумкин. Биз бу масалани ҳам ўйлаб қўйганмиз.

      – Сизда ҳамма саволга жавоб бор, шекилли.

      – Менинг ишим шундан иборат‐ку, – хижолатнамо кулди Уинстон ва дарҳол суҳбат мавзусини ўзгартирди. – Хўш профессор, давом этамизми? Залдан деразалар тарафга юрсангиз, музейда сақланадиган энг катта суратни кўрасиз.

      Зални кесиб ўтаркан, йўлида учраган чамаси ўттиз ёшлардаги келишган жуфтлик Лэнгдоннинг эътиборини тортди. Улар бир хил оқ рангли бейсбол кепкаси кийиб олганди. Кепкаларнинг олд қисмида одатдаги бренд эмас, ғалати белги туширилганди.

      Бу белгини Лэнгдон жуда яхши биларди. Лекин уни ҳеч қачон кепкада учратмаганди. Безак берилган А ҳарфи сўнгги йилларда катта суръатларда кўпайиб бораётган – атеистларнинг муштарак тимсоли эди. Худосизлар сифатида кўрилувчи бу жамият аъзолари диний эътиқоднинг хавф‐хатарлари ҳақида кундан‐кун дангал, баралла гапиришни бошлаганди.

      “Атеистлар ўз бейсбол кепкасини ишлаб чиқаряптими?” таажжубланди Лэнгдон.

      Атрофида ғуж‐ғуж бўлиб юрган компьютер ишқибозларига кўз югуртираркан, Лэнгдон уларнинг аналитик ақллари Эдмондники сингари динга қарши эканини тахмин қилди. Бу оқшом аудитория диний тимсоллар профессорига эш бўлиши даргумондек кўринди.

      Тўртинчи боб

      ConspiracyNet.com

ШОШИЛИНЧ ЯНГИЛИК

      Янгиланди: “ConscpiracyNet” сайтидаги “Куннинг медиа хабарлар топ ўнталиги”ни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин. Бизда, шунингдек, айни дамда содир бўлаётган энг шов-шувли воқеа ҳам ёритилган!

ЭДМОНД КИРШНИНГ КУТИЛМАГАН ЭЪЛОНИ?

      Дунё технология саноати қироллари футуролог Эдмонд Кирш томонидан Гуггенҳайм музейида ташкилланган ёпиқ кечада иштирок этиш учун Испаниядаги Бильбао шаҳрига етиб келди. Киришдаги текширувлар жуда қаттиқ, меҳмонлар оқшомнинг асл сабабидан бехабар. Лекин “ConspiracyNet”га ички манбадан етиб келган маълумотга кўра, Эдмонд Кирш қисқача нутқ сўзлаб, меҳмонларни оламшумул илмий янгилик билан лол қолдирмоқчи. “ConspiracyNet” воқеалар ривожини кузатиб, сизларни янгиликлардан хабардор қилиб боради.

      Бешинчи боб

      Европадаги энг катта cинагог – яҳудийлар ибодатхонаси Будапештдаги Доҳани кўчасида жойлашган. Маврча услубда қўш минорали қилиб қурилган бинода уч мингдан ортиқ ибодатгўйлар учун жой бор. Одатда, ибодатхонанинг пастки қаватида кўпроқ эркаклар, балконларда эса аёллар ўтиради.

      Cинагог ташқарисидаги боғда нацистлар босқини вақтида ҳалок бўлган юзлаб венгер яҳудийларининг таналари оммавий кўмилган маскан бор. У ерга махсус ёдгорлик СКАЧАТЬ