Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 5

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ Кирш бутун дунёга донғи кетган даҳо – мультимиллионер, компьютер олими, футуролог1, кашфиётчи ва тадбиркор. Ёши қирқни қаршилаган Кирш нанотехнология, сунъий ақл, мияни тадқиқ қилиш ва роботлаштириш каби турфа соҳаларда кескин ижобий силжишларга олиб келган технологияларни яратишга улгурди. Илмий тараққиёт келажаги тўғрисидаги башоратларининг бекам-кўст тўғри чиқиши ҳам унинг шахсиятини синоатга буркаб, одамлар қизиқишини ошириб юборганди.

      Лэнгдон шогирдининг башоратлари тўғри чиқишига унинг атроф‐олам ҳақидаги билимлари пухталиги сабаб, деб ҳисобларди. Эдмонд талабалик давридаёқ библиофил – китобсевар бўлган. У нимани кўрса, ўқирди. Киршдаги каби ўқишга бўлган иштиёқ ва китоб мазмунига шўнғий олишни Лэнгдон умри давомида ҳеч кимда учратмаганди.

      Охирги йилларда Кирш асосан Испанияда истиқомат қилди. У бу ердаги ҳамма нарсага: мамлакатнинг тарихий таровати, авангард меъморчилиги, ғайриодатий жин‐барлари ва ажойиб иқлимига ошуфта бўлиб қолганди.

      Йилда бир марта Кирш Массачусетс технологиялар университетининг Медиа лабораториясида нутқ сўзлаш учун Кэмбрижга келиб кетарди. Шунда у устозини Бостоннинг ҳашаматли, лекин Лэнгдоннинг ўзи ҳеч қачон эшитмаган ресторанларидан бирига овқатланишга таклиф қиларди. Бу учрашувларда уларнинг суҳбати ҳеч қачон технологияга бориб тақалмасди; Кирш муҳокама қилишни истаган ягона мавзу – санъат бўларди.

      – Роберт, сиз менинг санъат бўйича шахсий маслаҳатчимсиз, – деб ҳазиллашарди Кирш.

      Лэнгдонга ҳанузгача уйланмаганини айтиб ҳазиллашувчи Киршнинг ўзи бўйдоқ эди, у моногамияни “эволюцияга тўсиқ” деб ҳисоблар, шу билан бирга, йил бўйи ўнлаб супермодел қизлар билан тушган сурати журнал муқоваларини безарди.

      Компьютер соҳасида қилган кашфиётлари туфайли Киршни технологияга муккасидан кетган, дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, ишидан бошқа ҳеч нимани севмайдиган дастурчи сифатида тасаввур қилиш мумкин эди. Аслида, Кирш базмларнинг гули бўлиб, доим машҳурлар даврасида юрар, энг сўнгги урфдаги либосларни кияр, тушуниш қийин бўлган мусиқа тинглар, импрессионист ва замонавий санъатнинг қимматбаҳо асарларини тўпларди. У тез-тез Лэнгдонга электрон мактуб ёзиб, коллекциясига қўшмоқчи бўлган асарлар ҳақида маслаҳат сўрарди.

      “Ва берган маслаҳатимнинг бутунлай тескарисини қилади”, деб ўйлади Лэнгдон кулиб.

      Бир йилча муқаддам, навбатдаги ўтиришларнинг бирида Кирш суҳбат мавзусини санъатга эмас, Худога буриб, Лэнгдонни ҳайрон қолдирганди. Ўзини атеист деб эълон қилган одам учун бу ғалати мавзу эди. Бостондаги “Tiger Mama” емакхонасида янги сўйилган бузоқ гўштининг маромига етказиб пиширилган қовурғасини тановул қилганча шогирд устозидан дунё динларининг асослари тўғрисидаги фикрини сўради. Уни, асосан, борлиқ ва одамзотнинг пайдо бўлиши ҳақида динлардаги турли ҳикоялар қизиқтираётганди.

      Ўшанда Лэнгдон ҳозир мавжуд эътиқодлар, жумладан, ислом, яҳудийлик ва насронийликда келтирилган СКАЧАТЬ



<p>1</p>

Келажакшунос.