Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 13

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ ёғоч лавҳларда Тавротнинг иброний, оромий ва инглиз тилидаги уч нусхаси турар, уларнинг барчаси бир саҳифада тўхтаганди.

      Ибтидо.

      Худо азалда осмонни…

      Кёвешга Каббала космологияси ҳақида маъруза ўқиш ёки Зоар китобига илмий изоҳ бериш қанчалик осон бўлса, Ибтидони учала тилда ёддан айтиб бериш ҳам ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Унинг даражасидаги диний олимнинг Ибтидони қайта ўрганиши Эйнштейннинг мактабга бориб, оддий арифметика дарслигини яна бир бор ўқиши билан баробар эди. Не тонгки, раввин бир ҳафтадан бери Ибтидо билан банд. Столи устидаги ён дафтарчага бўш жой қолдирмай ёзиб ташлаган тартибсиз белгиларни Кёвешнинг ўзи ҳам зўрға тушунаётганди.

      “Шу кетишда ақлдан озаман.”

      Раввин Кёвеш мутолаани насроний ва яҳудийлар учун умумий бўлган Тавротнинг биринчи китоби – Ибтидодан бошлади. “Худо азалда осмон ва ерни яратди.” Кейин Талмуднинг йўриқнома матнларига ўтиб, Маъасеҳ Берешит – Борлиқнинг Яратилиши тўғрисидаги раввинлик тушунчаларни қайта ўқиб чиқди. Шундан сўнг Мидрашни ўрганишга тутинди, оламнинг пайдо бўлиши ҳақидаги анъанавий ривоят атрофида келиб чиққан қарама‐қаршиликларни тушунтиришга уринган таниқли тадқиқотчиларнинг турли изоҳларини синчиклаб таҳлил қилди. Охир‐оқибат, Зоарнинг Каббала илми сирларига тааллуқли таълимотига шўнғиб кетди. Унда ёзилишича, инсон ақли билишга ожиз Худо ўзини ўн хил сефирот ёки ўлчам кўринишида намоён қилди. Унинг ўлчамлари Ҳаёт дарахтини шакллантирди, Ҳаёт дарахтидан эса бир‐биридан мустақил тўрт алоҳида борлиқ ўсиб чиқди.

      Яҳудийлик таълимотидаги мураккабликлар Кёвешни шу вақтгача безовта қилмасди. Аксинча, Худо бу қоронғилик орқали инсоният ҳамма нарсани англашга ожиз эканини эслатиб тургандек эди гўё. Бироқ Эдмонд Киршнинг тақдимоти, унинг кашфиётидаги оддийлик ва аниқликни мушоҳада қилиб кўргач, раввин уч кун вақтини зиддиятлар тўпламини варақлашга сарфлагандек туюлди. Айни дамда унинг қўлидан келадиган ягона иш – қадимий қўлёзмаларни четга суриб, фикрларини жамлаб олиш учун Дунай дарёси бўйлаб сайр қилиш эди.

      Қанчалар оғриқли бўлмасин, Кёвеш ҳақиқатни тан ола бошлади: Киршнинг кашфиёти ҳақиқатан барча иймонли қалбларга ҳаловатсизлик олиб келади. Олимнинг янгилиги ҳозиргача мавжуд бўлган ҳар бир диний таълимотга қарши туради ва буни рад қилиб бўлмас оддийлик билан ишончли тарзда бажаради.

      "Сўнгги манзара ҳануз кўз олдимдан кетмайди, – дея ўйлади Кёвеш Киршнинг телефонида кўрган тақдимотнинг хулосасини ёдга олиб. – Бу янгилик фақат художўйларга эмас, бутун инсониятга таъсир қилади.”

      Сўнгги кунларда тинимсиз мулоҳаза қилишига қарамасдан, Кирш берган маълумот ҳақида бир тўхтамга келолмай, Кёвешнинг боши қотганди.

      Вальдеспино ҳам, ал-Фадл ҳам бу масалада бирор чора топгани эҳтимолдан йироқ. Учала эркак икки кун олдин қўнғироқлашганди, суҳбат асносида ҳеч қандай тўхтамга келинмади.

      – Дўстларим, – гап бошлаганди Вальдеспино, – жаноб СКАЧАТЬ