Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 25

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўзлари.

      “Эдмонднинг радикал атеизми учун боп номзод эмас бу шахс”, хаёлидан ўтказди Лэнгдон. Вальдеспино Испан католик черковининг энг қудратли намояндаси бўлиб, у ўта мутаассиб қарашлари ҳамда испан қиролига кучли таъсири туфайли донг таратганди.

      – Бу йил Вальдеспино Парламент йиғилишига мезбонлик қилди, – изоҳ берди Кирш. – Шу боис учрашув тўғрисида унга мурожаат қилдим. Вальдеспино юзма‐юз кўришишни таклиф этди, мен эса ўз навбатида ислом ва яҳудийликдан биттадан вакил чақиришини сўрадим.

      Юқоридаги чироқлар учинчи марта ўчиб‐ёна бошлади.

      Кирш чуқур хўрсинди, овозини янада пастлатиб давом этди:

      – Роберт, намойишим олдидан сиз билан гаплашмоқчи бўлганимга сабаб, сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман ҳозир. Нима деб ўйлайсиз, епископ Вальдеспино хавфли бўлиши мумкинми?

      – Хавфли? – ажабланди Лэнгдон. – Қайси маънода?

      – Кўрсатган нарсаларим унинг дунёсига таҳдид солади. Шунинг учун сиздан сўраяпман: Вальдеспино менинг ҳаётимга хавф солишга қодирми?

      Лэнгдон дарҳол бош чайқади:

      – Мутлақо! Вальдеспинога нима деганингни аниқ билмайман… Албатта, у испан католик черковининг муҳим таянчи, испан қироллик оиласи билан яқин алоқалари унинг нуфузини янада оширади. Аммо биринчи ўринда у – роҳиб, қотил эмас. Вальдеспино сиёсий кучга эга, одамларни сенга қарши қўйиб, ваъз ўқиши мумкин. Бироқ сенга жисмонан зарар етказади, деб ўйламайман.

      Кирш унча ишонмади:

      – Монсерратни тарк этаётганимда менга қанақа қараганини сиз кўрмадингиз-да. Нақ еб қўйишга тайёр эди.

      – Ўзинг ўйла, ибодатхонанинг муқаддас кутубхонасида ўтирганча, руҳонийга унинг бутун бошли эътиқод тизими ёлғон деб айтгач, Вальдеспино сенга чой ва ширинлик беришини кутганмидинг? – хитоб қилди Лэнгдон.

      – Жуда унчалик эмас‐у, – тан олди Кирш, – ҳар ҳолда, учрашувимиздан сўнг менга таҳдидли аудиохабар юборишини кутмагандим.

      – Руҳоний Вальдеспино сенга қўнғироқ қилдими?

      Кирш жавоб бериш ўрнига курткасининг чўнтагига қўл солиб, одатдагидан кўра анча салмоқли смартфон чиқарди. Телефоннинг зангори корпуси олтибурчакли шакллар билан безатилганди. Лэнгдон каталониялик машҳур модернист – архитектор Антони Гауди ижодига мансуб мозаикани дарҳол таниди.

      – Мана, эшитинг! – деди Кирш телефоннинг бир неча тугмачасини босиб, Лэнгдонга тутди. Смартфон карнайидан ёши катта эркакнинг хириллаган ва жаҳлдор овози эшитилди:

      “Жаноб Кирш! Епископ Антонио Вальдеспино гапиряпти. Билганингиздек, тонгги учрашувимиз мен ва икки ҳамкасбимни чуқур хавотирга қўйди. Зудлик билан менга қўнғироқ қилинг, бу масалани муҳокама қилиб олишимиз даркор. Ва яна янгиликни оммага эълон қилишнинг хавфи ҳақида яна бир бор огоҳлантираман сизни. Агар алоқага чиқмасангиз, шуни билиб қўйинг: мен ва ҳамкасбларим кашфиётингиз тўғрисида сиздан аввалроқ шундай баёнот берамизки, топилмангизнинг аҳамиятини пасайтириб, дунёга СКАЧАТЬ