Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 24

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ натижасида фан ва дин кўпинча бир ҳикояни икки тилда айтишини англашим мумкинлигини айтгандингиз.

      – Худди шундай. Олимлар ва диндорлар оламнинг айни бир хил сирларини тасвирлашда турли луғатлардан фойдаланишади. Улар орасидаги ихтилоф одатда модда эмас, маъно сабаб вужудга келади.

      – Мен маслаҳатингизга амал қилдим, Роберт, – давом этди Кирш. – Ва диний раҳнамоларга кашфиётимни ошкор этдим.

      – Нима?

      – “Дунё динлари парламенти” ҳақида эшитганмисиз?

      – Бўлмасам‐чи! – Лэнгдоннинг динлараро муносабатларни йўлга қўяётган “Дунё динлари парламенти”га ҳурмати баланд эди.

      – Бу йил, тасодифни қарангки, Парламент ўзининг йиғилишини Барселона ташқарисидаги Монсеррат Аббатлигида ўтказди. У ергача уйимдан атиги бир соатлик йўл эди.

      “Мафтункор гўша”, ўйлади Лэнгдон. У кўп йиллар аввал аббатликка борганди.

      – Хуллас, Парламент йиғилиши айнан мен илмий янгилигимни эълон қилишни режалаган вақтимга тўғри келиб қолди. Ўйладимки…

      – Бу Парвардигорнинг инояти дебми?

      Кирш кулиб юборди:

      – Шунга ўхшаш. Кейин улар билан боғландим.

      – Бутун Парламентга мурожаат қилдингми? – ҳайратда сўради Лэнгдон.

      – Йўқ, албатта. Бу жуда хавфли бўларди. Ўзим эълон қилмагунча кашфиётим тарқалиб кетишини истамадим. Шунинг учун фақат учта диний раҳнамо – насронийлик, ислом ва яҳудийликнинг биттадан вакили билан учрашув белгиладим. Тўрталамиз махфий кутубхонада йиғилдик.

      – Наҳотки, сени кутубхонага қўйишган бўлса? – Лэнгдон ҳайратланди. – У ерга ташқаридагилардан ҳеч кимнинг қадами етмайди, деб эшитгандим.

      – Мен шунчаки ҳеч қандай телефон, камера ва гувоҳларсиз учрашув жойи белгилашни сўрагандим, мени кутубхонага олиб боришди. Янгиликни етказишдан олдин уларни барча айтганларимни сир сақлашга қасам ичирдим. Шу бугунгача учала раҳнамо кашфиётимдан бохабар ягона одамлардир.

      – Қизиқ. Хўш, янгиликни улар қандай кутиб олди?

      – Кўнгилдагидек эмас, шекилли, – Кирш хижолат тортиб қизарди. – Мени биласиз‐ку, Роберт, тезда қизишиб кетаман. Мендан ҳеч қачон яхши дипломат чиқмаган.

      – Биламан, биламан. Умуман олганда, ҳиссиётларни жиловлаш машғулотлари халал бермасди сенга, – кулиб жавоб қайтарди Лэнгдон. “Стив Жобс ва бошқа кўплаб даҳоларга хос характер ўзи бу.”

      – Тарки одат амри маҳол, дегандек, – сўзлашда давом этди Кирш, – раҳнамолар билан суҳбатимни ҳақиқатни дангал айтишдан бошладим. Яъни динларни оммавий иллюзиянинг бир тури деб ҳисоблашимни, миллиардлаб ақлли кишилар тўғри йўлни топиш ва хотиржамликка эришиш учун эътиқодларга суянишини олим сифатида умуман тушунмаслигимни айтдим. Шунда раҳнамолар ҳурматимиз деярли йўқ бўлса, нега ёнимизга гаплашгани келдингиз, деб сўрашди. Мен оддийгина қилиб, уларнинг кашфиётим тўғрисидаги фикрларини билмоқчилигимни баён қилдим. Шу орқали оммага СКАЧАТЬ