Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 28

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ қолгач, у қалбида ўзига яхши таниш иблисларнинг уйғонаётганини, уни қайта чоҳга итаришмоқчилигини ҳис қилиб, юрагини ваҳима чулғаб олди.

      “Орадан беш йил ўтди, лекин хотиралар ҳануз таъқиб қилади мени.”

      Жаҳли чиққан Авила миясидаги қўрқувни қувиб чиқаришга уринди ва чўнтагидан тасбеҳни чиқарди. Эҳтиёткорлик билан уни эшикдаги кийим илгичга илиб қўйди. Кўз олдида аста‐секинлик билан тебранаётган тасбеҳ доналари ва хочни кўриб, ўз меҳнатига тасанно ўқиди. Оддий одам Авиланинг бу тасбеҳни ясашдан мақсадини билиб қолса, даҳшатга тушиши турган гап эди. Аммо Регент иложсизликдан қилинган гуноҳлар кечирилишига Авилани ишонтирганди.

      “Агар мақсад муқаддас бўлса, – таъкидлаганди Регент, – Парвардигор барчасини афв этади”. Авиланинг нафақат руҳи, балки танаси ҳам ҳимоя остида эди. У панжасидаги татуировкага қаради.

      Исо Масиҳ номи билан аталган қадимий монограмма – масиҳий сингари унинг татуировкаси ҳам ҳарфлардан иборат рамзий белгини англатарди. Регентнинг кўрсатмасига биноан, бу белгини Авиланинг ўзи уч кун олдин махсус игна ва сиёҳ ёрдамида чизди. Агар мабодо қўлга тушиб қолса, у қўлидаги татуировкани соқчиларга кўрсатиши, шунда бир неча соат ичида қўйиб юборилишини Регент икки карра таъкидлаганди.

      “Бизнинг орамизда ҳукуматдаги олий мартабали шахслар бор”, деганди Регент ўшанда.

      Аллақачон бунинг исботини кўришга улгурган Авила учун татуировка ҳимоя қобиғи вазифасини ўтарди гўё. “Анъаналарни ҳурмат қилувчи зотлар ҳалиям бор экан.” Офицер кун келиб ана шу элита қаторига қўшилишдан умидвор, ҳозирча эса ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр эди.

      Кабинада Авила телефонини олди ва берилган махфий рақамни терди:

      Биринчи гудокдаёқ овоз эшитилди:

      – Sí?

      – Estoy en posisión14, – деди Авила якуний кўрсатмани кутиб.

      – Bien,– жавоб қайтарди Регент, – Tendrás una sola oportunidad. Aprevecharla será crucial. Сизда фақат битта имконият бўлади, уни қўлдан чиқармаслигингиз шарт!

      Ўн биринчи боб

      Дубайнинг қуёш нурлари остида ялтирайдиган осмонўпар бинолари, инсон қўли билан бунёд этилган ороллари ва машҳур зодагонларнинг ҳашаматли виллаларидан ўттиз километр олисда Шаржа шаҳри жойлашган. Шаржа – ўта консерватив Ислом маркази ва Бирлашган Араб Амирликларининг маданий пойтахти ҳисобланади.

      Олти юздан ортиқ масжиди ва энг яхши университетлари билан Шаржа илоҳиёт ва фан борасида юксак маррага эришганди. Унинг ютуқларида беҳисоб нефт манбаларидан келадиган даромад ҳамда халқининг сифатли таълим олишини ҳар нарсадан устун қўювчи бошқарувчининг ўрни беқиёс эди.

      Бу оқшом Шаржа аҳолисига қадрдон аллома – Саид ал‐Фадлнинг оиласи ибодат учун бир жойга тўпланди. Бу сафар анъанавий таҳажжуд намозини ўқиш ўрнига улар куни кеча сирли равишда ғойиб бўлган севимли дада, амаки ва турмуш ўртоқларининг соғ‐омон қайтишини сўраб, саждага бош қўйдилар.

      Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳамкасбларидан СКАЧАТЬ



<p>14</p>

Айтилган жойдаман.