Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 20

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ яқин маблағ сарфлади. Бугун сиз энг биринчилардан бўлиб унинг машаққатли меҳнатлари мевасига гувоҳ бўлдингиз. Музей бўйлаб сизга тақдим этилган саёҳатга сунъий гид ҳамроҳлик қилди. Мен инсон эмасман, профессор.

      Дастлаб Лэнгдоннинг ақли эшитганларини ҳазм қилолмади. Боши ичидан овози келаётган одамнинг талаффузи тиниқ, грамматикаси мукаммал эди. Бироз ғалатироқ кулгисини ҳисобга олмаса, Уинстон (ёки АRT) Лэнгдон дуч келган энг зукко суҳбатдош ҳисобланарди. Қолаверса, сунъий аудиогиднинг турлича мавзуларда истисноларсиз гапириши, фақат инсонга хос самимий ҳазиллар қилиши мумкинлиги ақлга сиғмасди.

      "Мени кузатишяпти", деган қарорга келди Лэнгдон зал деворларидан яширин камераларни қидираркан. “Ҳойнаҳой, 'Тажриба санъати' атайдан саҳналаштирилган томоша иштирокчисига айланиб қолдим. Улар мени лабиринтдаги каламуш аҳволига солиб қўйишди”.

      – Бўлаётган ишлар менга кўп ҳам хуш келмаяпти, – Лэнгдон овозини бир парда кўтариб хитоб қилди. Унинг товуши галерея бўйлаб акс-садо берди.

      – Узр сўрайман, – жавоб қилди Уинстон, – Аҳволингизни тушуниб турибман. Бу янгиликни қабул қилишингиз қийин бўлишини билардим. Шу боис Эдмонд сизни мана шу холи жойга, одамлар кўзидан узоққа олиб келишимни сўраганди. Бу маълумот бошқа ҳеч бир меҳмонга ошкор этилмайди.

      Лэнгдон ён-атрофда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун яна бир бор атрофига назар солди.

      – Ўзингизга маълум, – Лэнгдоннинг безовталигига парво қилмай, гапида давом этди Уинстон, – инсон мияси иккилик тизимга асосланган – синапсислар ҳамиша ёки фаол, ёки нофаол ҳолатда бўлади. Буни компьютерлардаги ё ўчиқ, ё ёниқ бўладиган “ўчириб‐ёққич”га қиёслаш мумкин. Одамзот миясида юз триллиондан ошиқроқ “ўчириб‐ёққич” мавжуд. Бу мия яратиш технологиянинг янгилигига эмас, балки тизимнинг ҳажмига кўпроқ боғлиқлигини кўрсатади.

      Лэнгдоннинг қулоғига деярли гап кирмасди. Галереяни тарк этиш учун зал охирига бориш кераклигини кўрсатувчи белгига қараб юришда давом этди.

      – Профессор, инсонникига ўхшаш овозимни қабул қилишингиз қийинлигини тушунаман. Аслида, нутқ энг осон қисм. Ҳозир тўқсон тўққиз долларга одам товушини озми-кўпми ўхшатувчи электрон китоб ўқиш қурилмасини топишингиз мумкин. Эдмонд эса бу лойиҳага миллиардлаб пул сарфлаган.

      Лэнгдон юришдан тўхтади.

      – Ростдан компьютер бўлсангиз, саволимга жавоб беринг‐чи: 1974 йил, 24 август куни Доу-Жонс саноат кўрсаткичи қандай натижа билан ёпилган?

      – 1974 йилнинг 24 августи шанба – дам олиш кунига тўғри келган, – иккиланмай жавоб берди овоз. – Демак, бу куни бозорлар умуман очилмаган.

      Лэнгдоннинг эти жимирлаб кетди. У бежиз танламаганди бу кунни. Лэнгдондаги образли хотиранинг устун жиҳатларидан бири – ҳар қандай сана ва рақамлар ҳодисаларга қўшилиб, унинг миясида абадий муҳрланиб қоларди. 1974 йилнинг 24 августида энг яқин дўстининг туғилган куни бўлганди. Профессор ҳалигача ҳовуз базми, Ҳелен Вули кийган мовий бикини ва бу сананинг дам олиш кунига тўғри келганини яхши СКАЧАТЬ