Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 23

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ тўхтади. – Айни дамда менинг ҳаётим шунга боғлиқ, деб қўрқаман.

      Тўққизинчи боб

      Спирал ичидаги катта майдонда икки киши ўртасига жимлик чўкди.

      “Маслаҳатингизга муҳтожман… менинг ҳаётим шунга боғлиқ, деб қўрқаман.”

      Эдмонднинг сўзлари ҳавода муаллақ қолгандек эди, Лэнгдон дўстининг кўзларидаги қўрқувни кўриб, хавотирланиб сўради:

      – Эдмонд, нималар бўляпти ўзи? Аҳволинг яхшими?

      Чироқлар яна ўчиб-ёнишни бошлади, лекин Эдмонд бунга эътибор қилмади.

      – Бу йил мен учун эсда қоларли йил бўлди, – деди у шивирлаб, – ёлғиз ўзим оламшумул кашфиётга олиб келган лойиҳа устида ишладим.

      – Ажойиб.

      Кирш бош силкиди:

      – Ростдан ҳам ажойиб. Янгилигим тўғрисида бутун оламни хабардор қилишни қанчалик интизорлик билан кутаётганимни таърифлашга тил ожиз. Кашфиётим инсонлар онгида тўнтариш ясайди. Муболағасиз айтяпман: кашфиётим таъсири Коперник инқилобига тенгдир.

      Лэнгдон шогирдим ҳазиллашяпти, деб ўйлади, аммо Эдмонднинг қиёфаси ҳамон жиддий эди.

      “Коперник инқилоби?” Гарчанд Эдмонд камтарлик борасида мақтана олмаслигини билса ҳам, унинг бу галги даъвоси Лэнгдонга ўтакетган бемаъниликдек эшитилди. Николай Коперник гелиоцентризм моделининг асосчиси ҳисобланади. У 16‐асрда барча сайёралар Қуёш атрофида айланишини исботлаганди. Бу эса Худо яратган оламнинг маркази Ер экани, ҳамма сайёралар, ҳатто Қуёш ҳам одамзод яшовчи замин атрофида айланишини уқтирувчи анъанавий черков таълимотини йўққа чиқариб, ҳақиқий илмий инқилоб ясаганди. Коперникнинг кашфиёти черков томонидан уч аср мобайнида рад этилиб, қораланса‐да, ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Коперник дунё харитасини ўзгартирган олим сифатида тарихда қолди.

      – Ишонмаяпсиз‐а? – деди Эдмонд. – Агар кашфиётимни Дарвин назариясига қиёсласам‐чи?

      – Иккиси ҳам бир, – жилмайди Лэнгдон.

      – Яхши, ундай бўлса айтинг‐чи, бутун тарихимиз давомида инсониятнинг ўзига берадиган икки асосий саволи нима?

      Профессор ўйланиб қолди.

      – Ҳмм… Менимча саволлар: “Ҳаёт қандай бошланган? Биз қандай пайдо бўлганмиз?” бўлса керак.

      – Мутлақо тўғри. Айтганларингизнинг иккиси ҳам битта савол саналади. Иккинчи савол эса биринчисининг мантиқий давоми сифатида “Биз қаердан пайдо бўлганмиз?” эмас… балки…

      – “Бизни олдинда нима кутмоқда?”

      – Айнан шундай! Мана шу икки жумбоқ инсон тажрибасининг асосини ташкил қилади. Биз қаердан пайдо бўлганмиз? Бизни олдинда нима кутмоқда? Инсоният ибтидоси ва инсоният тақдири – умумбашарий жумбоқдир, – Эдмонд кўзларини катта‐катта очиб, хавотир билан Лэнгдонга қаради. – Роберт, менинг кашфиётим… иккала саволга аниқ жавоб беради.

      Лэнгдон иложи борича Эдмонднинг оғзидан чиққан жумлаларни тушуниб, мағзини чақишга уринарди.

      – Мен… нима дейишни билмайман, рости…

      – Бирор нарса дейишга СКАЧАТЬ