Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 11

Название: Жавдарзордаги халоскор

Автор: Дж. Д. Сэлинджер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-176-4

isbn:

СКАЧАТЬ соқолини олгунча у билан гап сотиб тураман деб ювиниш хонасига бордим. Ҳамма ўйинда эканлиги учун биздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Хона жуда иссиқлигидан дераза ойналари парланиб кетганди. Девор бўйлаб ўнтача раковина ўрнатилган бўлиб, Стредлейтер ўртадагисидан фойдаланаётганди. Унинг ўнг томонидаги раковина четига ўтирдим ва асабга ўйновчи одатимни – совуқ сув жўмрагини очиб-ёпишни бошлаб юбордим. Стредлейтер “Ҳиндистон қўшиғи” куйини ҳуштак қилиб чалганча соқол олаётганди. У қўшиқ оҳангига деярли тушолмайдиган нўноқ ҳуштакбозлардан эди, нуқул чалишга энг қийин бўлган қўшиқлар, масалан, “Ҳиндистон қўшиғи” ёки “Ўнинчи хиёбондаги қотиллик”ка ўхшашларни танларди. У қўшиқни бутунлай оёғини осмондан қилиб ташлаши мумкин эди.

      Ёдингизда бўлса, Эклининг иркитлиги ҳақида гапиргандим, Стредлейтер ҳам унинг бир тури. Фақат у бошқачароқ иркит. Стредлейтер киши билмас иркит эди. У кўринишидан тартибли эди, аммо унинг устарасини кўрсангиз борми – занглаб кетган устара доим кўпик ва қил билан тўла турар, Стредлейтер ҳеч қачон уни тозалаб қўймасди. У ювиниб-тарангандан сўнг ораста кўринарди. Лекин уни менчалик яхши билсангиз, ҳеч ким сезмаса ҳам, барибир иркитлигига амин бўласиз. Кўркам кўриниш учун доим ўзига қараб юришининг сабаби эса у ўзини телбаларча яхши кўрарди. Стредлейтер ўзини Ғарбий яримшардаги энг кўркам йигит деб ҳисобларди. Тан оламан, у ростдан ҳам анча келишган йигит эди. Лекин, биласизми, унинг кўркамлиги шундай эдики, мабодо ота-онангизнинг мактаб альбомингизда унинг суратига кўзи тушгудек бўлса, улар албатта “Манави бола ким?” деб сўраши тайин. Ишқилиб, у қандайдир альбомбоп хушбичим йигит эди. Мен Пенсида Стредлейтердан ҳам кўркамроқ болаларни биламан, лекин уларнинг альбомдаги суратига қарагудек бўлсангиз, улар Стредлейтердек эътибор тортмасди. Уларнинг бурни катта ёки қулоқлари шалпайиб тургандек кўринарди, бунга бир неча бор амин бўлганман.

      Хуллас, мен Стредлейтер соқолини олаётган раковинанинг ёнгинасида ўтириб олганча жўмракни ёқиб ўчириб ўйнардим. Бошимда ҳамон ов қалпоғим. Бу қалпоққа роса ишқим тушди.

      – Ҳой, – деди Стредлейтер, – бир яхшилик қилмайсанми?

      – Нима? – дедим мен хушламайгина. У нуқул бировдан яхшилик қилишни сўрарди. Ўзини осмондаги ой деб ҳисобловчи бундай кўркам йигитчалар доимо бировлардан ёрдам қилишни сўрайди. Улар ўзларини шунчалик севадики, бошқалар ҳам уларни деса ақлдан озади ва уларнинг ҳожатини чиқариш учун ўзларини томдан ташлайди деб ўйлашади. Бир томондан бу тоза тентаклик.

      – Кечқурун бирор ерга бормоқчимасмисан?

      – Балки борарман, балки йўқ. Билмасам. Нима эди?

      – Душанбагача тарихдан бир дунё мавзу ўқишим керак, – деди у. – Инглиз тилидан иншо ёзиб берақолсанг-чи? Агар душанбагача ўқиб тугатмасам, дабдалам чиқиши аниқ, шунга сендан илтимос қиляпман. Розимисан?

      Бу жудаям масхарали илтимос эди. Жудаям.

      – Мен бу лаънати ердан ҳайдалаётган бўлсам-у, сен эса қандайдир иншо ёзиб беришимни сўраяпсанми?!

      – Ҳа, биламан. Лекин вақтида вазифани топширмасам, ростдан аҳволим чатоқ. Бир оғайнилик СКАЧАТЬ