Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 8

Название: Жавдарзордаги халоскор

Автор: Дж. Д. Сэлинджер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-176-4

isbn:

СКАЧАТЬ менинг шундоққина орқамдан Стредлейтер хонада бор-йўқлигини билгани пусиб аланглаётганини сезиб тургандим. Унинг Стредлейтерни кўргани кўзи йўқ эди. У борлигида хонамизга қадамини босмасди. Ўзи Эклига ҳеч ким ёқмасди, ҳа, ҳеч зоғни жини суймасди унинг.

      Экли душхонадан чиқиб, хонага кирди ва “Салом” деди. Қачон қарама, у худди ўлгудай зериккан ёки итдай чарчаган одамга ўхшаб сўрашарди. У ўзини сени кўргани эмас, гўёки адашиб кириб қолган деб ўйлашингни истарди. Худо ҳақи, шундай.

      – Салом, – дедим мен ҳам китобдан кўз узмай. Эклига ўхшаганлар келса-ю, китобдан бошингни кўтарсанг, тамом бўлдим деявер. Тўғри, барибир қўлга тушасан, лекин дарров эмас. Ўқишдан чалғимасанг бас.

      У доимгидек хонада судралиб ивирсишни бошлади, ҳа ишонаверинг. У столим ва шифонеримда турган шахсий буюмларимни титкилашдан ҳам тап тортмасди. Нуқул нарсамни олиб, унга тикилиб қарарди. Баъзида бу шундай асабга ўйнайдики, асти қўяверасиз.

      – Қиличбозлик беллашуви қалай ўтди? – луқма ташлади у.

      Эклини қиличбозлик қизиқтирмасди. У фақат менинг маза қилиб мутолаа қилаётганимни кўролмаётганди ва бунга халал бериш пайида эди.

      – Биз ютдикми ёки йўқ?

      – Ҳеч ким ютгани йўқ, – дедим, унга кўз қиримни ҳам ташламай.

      – Нима дединг? – деб сўради. У доим бир нарсани икки марта такрорлашга мажбур қиларди.

      – Ҳеч ким ютгани йўқ, – дедим яна. Мен унинг шифонеримдан нимани олиб чуқалаётганини кўриш учун ўғринча кўз ташладим. У Нью-Йоркдалик пайтим гаплашиб юрган қизим Салли Ҳейзнинг суратига қараб турарди. Бу ер юткур расм шу ерда пайдо бўлгандан буён лоф бўлмаса минг маротабалаб уни қўлига олиб кўзи тешилгудек қараган бу баччағар. Қараб тўйгач эса ҳар доим расмни олган жойигамас, бошқа ерга қўйиб кетади. Атайин шундай қиларди. Буни сезиш қийинмасди.

      – Ҳеч ким ютмади дейсанми? Қанақасига?

      – Палакат босиб анави лаънати қиличлар ва аслаҳаларни метрода қолдириб кетибман.

      Ҳалиям унга бош кўтариб қараганим йўқ эди.

      – Метрода дегин, вой худойим, юкларни йўқотдим демоқчимисан?

      – Биз бошқа метрога тушиб кетибмиз. Шуни деб мен бўзчининг мокисидек бориб-келиб девордаги лаънати харитага қараб туришга мажбур бўлдим.

      У ёнимга келди-да, ёруғликни тўсганча рўпарамда безрайиб туриб олди.

      – Ҳой, сен киргандан бери мана шу битта гапни йигирма марта қайтадан ўқидим.

      Эклидан бошқа исталган одамга айтилса, бу гап етиб борарди. Лекин унга эмас.

      – Улар энди сенга пулини тўлаттиришармикан, нима дейсан?

      – Билмасам, менга нима. Ўтирволсанг бўлмайдими-а, бола пақир, соя қилиб турибсан!

      Бола пақир десам Эклининг тепа сочи тикка бўлиб кетарди. Шунда у ўзининг ўн саккиз, менинг эса ўн олти ёшлигимни айтиб аслида мен ёш болалигим тўғрисида вайсарди. СКАЧАТЬ