Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 14

Название: Жавдарзордаги халоскор

Автор: Дж. Д. Сэлинджер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-176-4

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Билмайман. Вақтимиз етса, Нью-Йоркка борамиз. У ўқишидан атиги тўққиз яримгача рухсат олибди.

      Унинг гапидан тепа сочим тикка бўлди. – Ҳа-а, қизгина сен қанчалик кетворган ҳаромилигингни билмаган-да! Билганда борми, нақ эрталабки тўққиз яримгача рухсат олган бўларди.

      – Тўппа-тўғри, – деди Стредлейтер. Унинг димоғидан эшакқурт ёғилгани учун жаҳли ҳам унча-мунча нарсага чиқай демасди. – Ҳазил-пазилни қўй, анави иншони ёзиб берақолсанг-чи, – деди. У пальтони кийиб олиб кетишга чоғланиб турар эди. – Ўзингни ортиқча уринтириб юборма, муҳими иншо тасвирий бўлсин, тушундингми?

      Унга жавоб бермадим. Буни хоҳламадим. Фақатгина, “У ҳамон “қиролича”ларини орқа қаторга териб қўярмикан, сўраб кўр-чи” – дедим.

      – Бўпти, – деди Стредлейтер. Шундай дегани билан у бундай қилмайди, буни биламан. – Яхши қол, – у эшикни қарсиллатиб чиқиб кетди.

      Стредлейтер кетгач, ярим соатча курсимдан қимирлай демадим. Жейн ва унинг Стредлейтер билан бўладиган учрашуви ҳақида ўйлардим. Бу мени шунчалик асабийлаштирар эдики, ақлдан озай дердим. Сизга аллақачон айтгандим-ку, Стредлейтер қанчалар келишган ҳаромилигини.

      Тўсатдан Экли ювиниш хонаси пардаси ортидан кўринди ва хонамизга қайтиб кирди. Бу бемаъни ҳаётимда Эклини кўрганимдан биринчи марта мамнун бўлиб кетдим. У хаёлимни бошқа томонларга чалғитди.

      Экли тушликкача қолиб, Пенсидаги жини суймайдиган болалар ҳақида гапириб ўтирди. Шу орада иягидаги каттагина ҳуснбузарини сиқиб ташлади. Бу ишни қилаётиб ҳаттоки рўмолча ҳам ишлатмади. Бу исқиртда рўмолча нима қилсин? Ҳар ҳолда, умрим бино бўлиб, Эклининг рўмолча ишлатганини кўрмаганман.

      5

      Пенсида шанба кунлари кечки овқатга доим бир хил нарса ердик. Бу жуда муҳим жараён эди, чунки бизга стейк бериларди-да. Минг долларга ҳам гаров боғлаб айтишим мумкинки, бунинг сабаби якшанба куни кўпчиликнинг ота-онаси болаларини кўргани келиши эди. Қария Турмер ҳойнаҳой ҳамманинг онаси “Кеча кечқурун нима единг?” деб арзанда ўғлидан сўрайди-ю, ўғилча эса “Стейк!” деб керилиб айтади, деган ўйда шундай қиларди. Қари тулки тушмагур! Ўша стейкдан сиз ҳам бир есангиз эди. Жимитдай, тошдан қаттиқ ва суви қочган бир бало эди у гўштлар. Пичоқ билан кесиш ҳам амримаҳол эди уларни. Стейк берилган кунлари унга қўшиб яхши эзилмаган пюре ҳам тортишарди. Десертга эса “Браун Бетти” бериларди. Ҳали унча-мунча нарсанинг фарқига бормайдиган кичик синф ўқувчилари ва Эклига ўхшаган олдига келганини қайтармай еб кетаверадиганларни айтмаса, бошқа ҳеч ким десертга қайрилиб ҳам қарамасди. Шундай қилиб ошхонадан чиқдигу, кайфиятимиз кўтарилди. Ҳамма ерни ярим қарич қалинликда қор босган, ҳали ҳам гупиллаб ёғиб турарди. Оҳ, бирам гўзал манзара эдики бу! Завқимиз жўшиб қорбўрон ўйнаб, бир-биримизни қувалашга тушдик. Ёш боланинг ишини қилаётган бўлсак-да, учаламиз ҳам роса маза қилдик. Ўша куни менинг учрашувим ҳам, бошқа борадиган жойим ҳам йўқ эди. Шунга кураш жамоасида танишган дўстим Мел Броссар билан автобусда Эгерстаунга бориб гамбургер еймиз ва хушимизга келса, бирор кинога ҳам тушамиз СКАЧАТЬ