Название: Жавдарзордаги халоскор
Автор: Дж. Д. Сэлинджер
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-176-4
isbn:
– Экли! Худо ҳақи! Илтимос сендан, тирноқ ўлгурингни стол устига ол! Юз марта айтдим-ку, ахир!
Ниҳоят у тирноғини стол устига ола бошлади. Шунақа, у фақат бақирсанггина айтганингни қиларди.
Бироз уни кузатиб туриб, сўнг гап бошладим.
– Стредлейтер тишингни тозала деб айтгани учун ундан аразлаб юришингни биламан. У сени камситмоқчимасди, неча марта айтиш керак сенга буни. Тўғри, балки ноўрин гапириб қўйгандир. Лекин сени хафа қилмоқчи эмасди. У шунчаки ҳеч бўлмаса онда-сонда тишингни тозалаб турсанг, ҳам чиройли кўринасан, ҳам ўзингни яхши ҳис қиласан демоқчи эди.
– Ким айтди сенларга мени тишини ювмайди деб? Бошни кўп қотирма.
– Қўйсанг-чи, тишингни ювмайсан-ку. Сени ҳеч тиш тозалаганингни кўрмаганман, – дедим мен ҳам бўш келмай. Камситадиган оҳангда айтмадим лекин бу гапларни. Унга ачиндим. Кимдир тишингни нега ювиб юрмайсан деб турса, жуда ўнғайсизланади-да одам, ахир.
– Стредлейтернинг гапида жон бор. У унчалик ҳам ёмон йигит эмас аслида, – дедим. – Фақат сен уни яхши билмайсан. Мана, муаммо нимада!
– Барибир у бориб турган баччағарнинг ўзгинаси. Ўзига бино қўйган баччағар.
– Ҳа, у кеккайгандир, лекин баъзи масалаларда унинг қўли жуда ҳам очиқ. Рости, – дедим. – Қара. Айтайлик, сенга Стредлейтер тақиб юрган бўйинбоғ жуда ёқиб қолди. Агар ўзига сенинг бўйинбоғингга ишқим кетди, деб айтсангми, масалан-да энди. Биласанми, у нима қилган бўларди? Шартта бўйинбоғини ечади-ю, сенга узатади. Тамом. Ҳа, у аниқ шундай қилади. Ёки бўйинбоғни билдирмай ётоғингга қўйиб келармиди. Нима қилиб бўлса ҳам, сенга ўша бўйинбоғ ўлгурни бермасдан қўймасди. Бошқа болалар эса…
– Э, қўйсанг-чи. Бўлмаган гап. Бор-э, – деди Экли. – Мендаям ундагидек соққа бўлгандами, худди шундай қилардим.
– Йўқ, ҳеч қачон, – дедим бошимни лиқиллатиб. – Ҳаётда бундай қилмаган бўлардинг, сен бола. Агар шунча пулинг бўлганда сен ҳойнаҳой учига чиққан…
– Бола пақир дейишни бас қиласанми-йўқми, худо ургур. Сендақа чурвақаларнинг отаси тенги ёшга етганман.
– Ҳечам-да.
Вақти келса у асабни шунақа бузардики, асти қўяверасиз. Гап келганда ўзини ўн саккиз, мени эса ўн олти ёшлигимни қистириб ўтмаса кўнгли тўлмасди.
– Ҳаммасидан ҳам сендақа одам билан бир оила бўлишдан ўзи асрасин.
– Майли, майли, унда мени бола пақир деб ат…
Шу пайт тўсатдан эшик очилиб Стредлейтер учиб кирди-ю, гапнинг белига тепди. У нуқул шундай ҳовлиқиб юради. Ҳамма нарса унинг учун ўта муҳим. У олдимга келиб ҳазилнамо йўсинда иккала яноғимга шапатилаб қолса бўладими. Бунча қилиғи совуғ-а.
– Менга қара, – деди у. – Бирор жойга бормоқчимасмидинг бугун кечга?
– Билмасам. Балки борарман. Нима бало, кўчада қор ёғяптими-а? – дедим унинг пальтосидаги қор парчаларини кўриб.
– Ҳа, ёғяпти. Хуллас, гап бундай. Агар кўчада муҳим ишинг бўлмаса, менга катак жакетингни бериб турсангчи-а? Нима дединг?
– Ўйинда СКАЧАТЬ