Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 15

Название: Жавдарзордаги халоскор

Автор: Дж. Д. Сэлинджер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-176-4

isbn:

СКАЧАТЬ эдим. Кинонинг кулгили бўлмаган жойида ҳам чиябўрига ўхшаб чийиллаб кулавериб хит қилворишганди. Уларнинг олдида ўтириб кино кўргандай бўлмайди одам.

      Ётоқхонага қайтганимизда соат энди ўн бешта кам тўққиз бўлган эди. Ошнам Броссар бриж жинниси эди, шунга қарта ўйнагани ётоқхонада шерик қидириб кетди. Экли бўлса, хонамга кира қолди. Фақат Стредлейтер ўриндиғининг тутқичига ўтириш ўрнига башарасини шундоқ ёстиғимга тўғрилаб каравотимга ястаниб ётиб олди. Кейин минғир-минғир товушда нималарнидир вайсашга ва бўжамаларини сиқишга ўтди. Неча марталаб гап орасида менга малол келаётганини қистириб ўтсам-да, ундан қутулишнинг ҳеч иложи бўлмади. Ўтган ёзда бирга ётган қандайдир ойимқизи ҳақида минғир-минғир гапириб ўтирди. Олдинлари ҳам бу ҳикоясини юз марталаб чайнаган. Лекин ҳар сафар ҳар хил қилиб айтарди. Бир гапида у амакиваччасининг “Бюик”ида қизнинг хуморини қондираётган бўлса, кейинги гапида тахтакўприк остида ўша ойимчани “осмонга учираётган” бўларди. Табиийки, бунинг турган-битгани ёлғон эди. У яқинлик қилиш тугул ҳеч қачон аёл зотига яқин йўламаганди. Ҳатто бармоғининг учини ҳам теккизмаган бўлса керак. Охири бўлмади, унга очиқчасига Стредлейтерга иншо ёзиб беришим кераклигини, шунга диққатимни жамлашим зарурлигини, бунинг учун эса у туёғини шиқиллатиши кераклигини айтдим. У доимгидек бироз пайсалга солди-да, ниҳоят хонасига даф бўлди. У кетгач, пижамамни кийдим ва ванна халатимни устимга илиб, бошимга ов қалпоғимни қўндирдим-да, иншо ёзишга ўтирдим.

      Гап шунда эдики, мен тасвирлагани Стредлейтер айтгандай хонами, уйми ёки бошқа бирор нарсани ўйлаб тополмадим. Уй ва хоналарни тасвирлашга кўзим учиб тургани ҳам йўқ эди ўзи. Шунинг учун укам Эллининг бейсбол қўлқопи ҳақида ёза қолдим. У роса васф қилгулик матоҳ эди. Чин сўзим. Укам Эллининг чап қўлга кийиладиган бейсбол қўлқопи бўларди. Ҳа, у чапақай эди. Тасвирлашга лойиқ жиҳати қўлқопнинг кафтига ҳам, айланасига ҳам, хуллас, деярли бутун қўлқопнинг устига шеърлар битилган эди. Яшил сиёҳли ручкада. Майдонда тўпни уриш навбатини кутаётганда бирор нима ўқиб туриш учун шундай қилганди. Ҳозир у йўқ. Ўлган. Мэнда эканимизда оққонга чалиниб, 1946 йил 18 июлда вафот этганди. Элли сизга ёқиб қолган бўларди. Мендан икки ёш кичик бўлса ҳам, мендан эллик карра ақллироқ эди. Ҳа, у даҳшатли ақлли эди. Ўқитувчилари нуқул ойимга унинг ўғли Эллидай ўқувчи синфларида борлигидан бахтиёрлигини айтиб хат йўллашгани-йўллашган эди. Улар қуруқ муомала учун айтмагандилар. Чиндан ҳам шундай эди. У нафақат оиламиздаги энг ақлли, балки ҳар тарафлама энг яхши ҳам эди. Ҳеч қачон ҳеч кимдан аразламасди. Одатда (малласоч) одамларнинг жаҳли бурни учида туради. Эллида унақа эмасди. Бироқ унинг сочлари сап-сариқ эди! Унинг сочлари қандай сариқлигини ҳозир айтиб бераман. Мен ўн ёшлигимдаёқ гольф ўйнай бошлаганман. Ҳамон эсимда, чамаси ўн икки ёш эдим. Ёзда гольф коптокчасини қўйиб, энди зарба беришга чоғланганимда бирдан агар ҳозир ортга қарасам, Эллини кўрсам керак, деган ички бир ҳис пайдо бўлди. Кейин СКАЧАТЬ