Название: Жавдарзордаги халоскор
Автор: Дж. Д. Сэлинджер
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-176-4
isbn:
– Бу матоҳ кимники? – деди Экли. У хонадошимнинг тизза ҳимоялагичларини ушлаб турарди. Бу Экли деганларига умуман фарқи йўқ эди. У ҳатто жинсий аъзони ҳимоялаш учун тақиладиган бандажни ҳам олиб кўришдан тоймасди. Ҳимоялагичлар Стредлейтерникилигини айтишим билан Экли қўлидагини унинг каравотига ирғитди. Аслида буни Стреднинг шифонеридан олганди, энди эса ётоғига отиб юборишини қаранг.
Кейин у келиб Стредлейтер ўриндиғининг қўл туткичига ўтирди. У ҳечам ўриндиқнинг ўзига ўтирмасди. Қачон қарама қўл қўйиладиган икки тарафидан бирига ўтирарди.
– Қайси гўрдан топдинг бу қалпоқни? – сўради у.
– Нью-Йоркдан.
– Қанчага олдинг?
– Бир долларга.
– Чув тушибсан-ку.
У гугурт чўпи билан тирноқлари остидаги кирни тозалашга тушди. Экли худонинг берган куни тирноқларини тозалаб юрарди. Бу бир тарафдан кулгингни қистатади. Тишлари чирикдек қорайиб, қулоқлари кирга тўлган бўлса-ю, бу киши тирноғи остини тозалагани-тозалаган эди. Ҳойнаҳой, у шундай қилсам орастагина бола бўламан деб ўйларди. Тирноғи остини ковлар экан, у қалпоғимга яна кўз ташлаб қўйди.
– Уйда биз ҳам кийик овлаганда шундай қалпоқ киямиз, ўлай агар, – деди у. – Бу кийик овлаганда кийиладиган қалпоқ-да ўзи.
– Бекорларнинг бештасини айтибсан.
Қалпоқни бошимдан олдим ва бир кўзимни юмганча худди мўлжалга олаётгандек унга қараб турдим.
– Бу одамларни овлаганда кийиладиган қалпоқ. Уни кийиб мен одам овлайман, – дедим.
– Уйдагиларинг ҳайдалганингни билишдими?
– Йўғ-а.
– Айтганча, Стредлейтер қай гўрда юрибди?
– Футболда. Кейин бугун учрашуви бор, – эснадим мен.
Боядан бери тинмай эснаётгандим. Хона ўлгудай иссиқлигидан уйқум келарди. Пенсида совуқдан тарашадек қотиб қоласан ёки иссиққа чидай олмай асфаласофилинга равона бўласан.
– Вой абжир-ей, ўргилдим, – деди у. – Ҳой, менга қайчингни бир дақиқага бериб турсанг-чи? Қўл етадиган жойдами ўзи?
– Йўқ, нарсаларимга қўшиб йиғиб қўйганман. Жавоннинг тепасида турибди.
– Шундоқ олиб бера қол, – ялинсинди у. – Тирноғим ажралиб қолибди, шуни қирқиб ташламасам бўлмайди.
Нарсаларингни йиғиб қўйганмисан, чамадонингни жавон тепасига қўйганмисан – бу билан унинг бир тийинлик иши йўқ эди. Барибир унга қайчини олиб беришга мажбур бўлдим. Олиб бераётиб, нариги дунёга кетишимга ҳам бир баҳя қолди. Жавоннинг эшигини очганимни биламан, бошимга Стредлейтернинг ёғочдан ясалган теннис ракеткаси тушса бўладими. Кўзимдан ўт чиқиб кетди. Эклининг СКАЧАТЬ