Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 25

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ бўласан.

      – Бироқ сен ҳали ёш боласан…

      – Бундан хотиржам бўл. Қандай ёш бола эканимни ҳали кўрасан!

      Аёлнинг кўз олдида янги дунё очилгандек бўлди ва у ҳеч қачон чинакамига яшамаганини тушунди. Бу йигит шунчалик кучга эга эдики, унинг олдида бепоён дунё турарди, унинг марҳум эри эса бу ҳақда ҳатто ўйлашга ҳам қўрққан бўларди. Ёш бўлишига қарамай, йигит даҳшатли, енгилмас кучга эга эди гўё.

      – Яхши, уч ойдан кейин бўла қолсин, – шивирлади аёл, йигит уни назокат билан аллалар экан.

      9

      Каупервуд ўзининг ҳисоб-вексель ишини Учинчи кўчадаги олтмиш тўртинчи уйда кичкина идора очишдан бошлади. Ва тез орада олдинги иши бўйича яхши алоқалари ҳамон ўз кучида эканлигига амин бўлиб қувонди. У нақд пулга муҳтож деб ўйлаган бирорта фирмага мурожаат қилар ва уларга ё унинг векселини ҳисобга олишни, ёки комиссион асосида фирма йилига олти фоиз ҳисобидан истаган мажбуриятларни тарқатишни бўйнига олишни таклиф қиларди, сўнгра эса бу қоғозларнинг устига озгина қўйиб, маблағини фойдали ишга тикмоқчи бўлаётган мижозларга сотарди. Вақти-вақти билан отаси ёки танишларидан бирортаси унга қачон ва қандай ҳаракат қилиш кераклиги тўғрисида маслаҳат бериб туришарди. Бундай ишларда у одатда тўрт-беш фоиз ютарди.

      Биринчи йилнинг ўзида, ҳамма чиқимларни олиб ташлаганда, унда олти минг доллар соф фойда қолди. Кўп эмас, албатта, бироқ Фрэнк бу фойдани бошқа томондан, унинг назарида, келажакда катта фойда келтириши мумкин бўлган жойдан кўпайтирмоқчи эди. Фронт стритдан биринчи, ҳали унча тез юрмайдиган кўнка ўтгунга қадар Филадельфиянинг тош ётқизилган кўчалари шовқин-сурон билан юрадиган юзлаб рессорсиз омнибуслар билан тўла эди. Бироқ энди Жон Стефенсоннинг ғояси билан Нью-Йорк кўчаларида икки изли йўллар ўтказилган бўлиб, бошидан катта фойда келтираётган Бешинчи ва Олтинчи кўчалардаги линиялардан ташқари (вагонлар битта кўчадан бир томон га борар, орқага эса бошқа кўчадан қайтарди) кўплаб бошқа линиялар режаланган ёки фойдаланишга топширилганди. Шаҳар бир пайтлар сув йўлларини темир йўлларга алмаштиришга шошилганидек айни пайтда омнибусни кўнкага алмаштиришга ҳам шошаётганди. Кимлардир бу янгиликларга қаршилик қилаётганди, албатта. Бундай ҳолларда, албатта, қаршиликсиз бўлмайди. Эҳтимолий монополия ҳақида қичқира бошлашди. Омнибусларнинг тор-мор бўлган эгалари ва ишсиз қолган аравакашлар баланд овозда норозилик билдирарди.

      Каупервуд кўнка темир йўлларининг келажагига сўзсиз ишонарди. Ана шу ишонч билан у таваккал қилиб, пулларининг ҳаммасини янги кўнка темир йўли компаниялари чиқараётган акцияларни сотиб олишга сарфлади. У одатда доим ишнинг орқа томонини кўришга ҳаракат қиларди, бироқ бу шароитда осон эмас экан; биринчи йўллар қурилаётган пайтда Фрэнк ҳали жуда ёш бўлиб, сармоядорлар доирасида бунинг ич-ичига кириб боришга ёрдам берадиган танишлари йўқ эди. Яқиндагина фойдаланишга топширилган Бешинчи ва Олтинчи кўчалар линиялари кунига олти юз доллар фойда келтирарди. Филадельфиянинг ғарбий (Уолнат ва Честнат кўчалари бўйлаб) қисмидаги ва Иккинчи ва Учинчи кўчалар, Рейс ва Вайн, Спрус ва Пайн, Грин ва Коутс, Ўнинчи, Ўн биринчи СКАЧАТЬ