Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 10

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ Иброҳимни олиб келишим ёки келмаслигим тўғрисида бир оғиз гап бўлмади. Шом киряпти. Ўртамизда жимлик. Шомдан сўнг қўшни Хадича опоқи чиқдилар. Кундузи бўлган воқеани айтиб, қайтиб чиқиб хабар ололмаганлари учун узр сўрадилар. Яна қайтиб бориб хабар олганимни эшитиб хурсанд бўлдилар. Мендан бир оз ёшроқ Санобар исмли қизлари бор эди. Илтимос қилиб кўрайчи, дедим ўзимга ўзим.

      – Хадича опоқи, эртага соат ўн иккигача Санобар Иброҳимга қараб тура олмайдими? Онам ишга боришлари зарур экан.

      – Бояги воқеадан кейин ўзим ҳам ўйлаган эдим. Болага қарайдиган бола дастёр ҳам керак. Аммажонга ҳам осон эмас. Бунга, аввало, бешик тайёрлайлик. Ўқийман деб киришдинг, шояд кириб кетсанг. Ўзим бош бўлиб Санобар иккаламиз қараб турамиз. Бизникида ариқ оқмайди-ку. Онасига айтмай қўя қол, хаёли бўлинади…

      Хурсандлигимдан овозим борича бақиргим келарди. Эртасига Иброҳимни Хадича опаникига олиб келдим. Онам ҳам ўша ерда кутаётган эканлар.

      Мен орзиқиб кутган кириш имтиҳонлари ҳам бошланди. Айтганимдек, биринчи имтиҳон инглиз тилидан. Биринчи кун киришга юрагим дов бермади. Таваккал, иккинчи кун кирдим. Саволлар ўта мураккаб эмас. Стол устига луғат китоблари қўйилган. Нафиса опа луғатдан фойдаланишни жиддий машқ қилдирган эдилар. Имтиҳон олувчи ёшлари улғайиб қолган рус аёли жавобларимдан мамнун ҳолда “4” баҳо қўйиб, сен албатта кирасан, деб рағбатлантириб қўйдилар.

      Тил ва адабиётни ҳам муваффақиятли топширдим. Аммо тарих… қандай аҳволга тушганимни ёзолмайман. Ниҳоятда чарчаганлигимни таъсири бўлдими, жавобимдан ўзим қониқмаяпман, ҳижолатдаман, бунинг устига имтиҳон олувчи ўқитувчи (кейин билсам Ғуломжон ака Аҳмаджонов эканлар) ҳозирги аҳволимда юқоридаги яхши баҳоларга қандайдир шубҳаланиб қолдилар, “3” баҳо қўйдилар. Шарқшунослик факультетига конкурс ниҳоятда баланд, бунинг устига шаҳар ва вилоятлар учун маълум миқдорда жой ажратилган.

      Тўплаган балим ва айнан марказдан бўлганлигим учун кира олмаслигим аниқ. Қизиқ бир ҳолат. Тарихдан имтиҳон топширадиган куним кечаси ажойиб туш кўрганман. Кенг, чегарасини аниқлаб бўлмайдиган дала. Барқ уриб ўсган майсалар. Бир зумда майсалар йўқ бўлди-ю, битта майса тебраниб-тебраниб турибди. Шамол ҳам бўлди, йиқилмади. Бўрон ҳам увиллади, йиқилиб, синиб кетмади. Кенг далада табиат қанча ёлғиз турган майсага ҳужум қилишга уринмасин, яшашдан умидини узмаган ҳолда йиқилса-да, қаддини тиклашга ҳаракат қиларди… Тонг отди. Тарихдан имтиҳон натижаси юқоридагидек бўлди. Нима қилишим керак? Менинг дардимни ким эшитади? Яратгандан бошқа ҳеч ким тушунмайди менинг ҳолимни. Қабул комиссияси раисининг ҳузурига киришимни маслаҳат беришяпти. Мен қайси юз билан кираман ва аҳволимдаги қайси масалани тушунтира оламан. Ҳижолат чекканимданми ёки ўз ҳуқуқимни ўзим чеклаганимданми, одамларга қарай олмайман. Келиб-келиб тарихдан “3” баҳо оламанми? Мактабдаги тарих ўқитувчимиз Ҳамидулла ака Даминов эшитсалар нима бўлади? Қандайдир бир журъат топиб, тун қоронғисида Ғайратий домланикига катта поччамларни бошлаб бордим. У киши ҳам бўлган ҳолатдан ҳайрон. Эртасига қабул комиссиясининг раиси олдига кириб, менинг СКАЧАТЬ