Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 14

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ даврларда битилган дафтарларнинг кундалик саҳифаларини варақлаб қандай жўмард, қандай пок, қандай меҳрибон одамлар даврасида катта бўлганимга яқин-яқинларда ақлим етди. Балки баъзи яхши қадриятларни қўмсаганимми, риё, зино, шумлик, қувликни асло билмай, доимо фидойи бўлган ҳолатларимизми? Шу ўринларда номларини тилга олиб, ёднома сифатида бир шингилдан бўлган воқеаларни тилга оламанки, шояд бу воқеалар ибрат бўлса. Рудакий айтганидек:

      Ҳар киши ҳаётдан олмаса таълим,

      Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим.

       Али тоға. Анваржон ва Акбаржон исмли тоғаларим бўлиб, бирини кучук қопиб, иккинчисини сигир сузиб бевақт ўтишган экан. Отасиз бўлганимиз учун кўнглимизга яўин инсонлар бизга тоға бўлаверган. Исмларини тилга олаётганим Али тоға иккала кўзлари ожиз, бунинг устига ниҳоятда қўл учида кун кечиришарди. Онам биронта қариндошга борадиган бўлсалар бизни ёлғиз ташлаб кетишга кўнгиллари бўлмасмиди:

      – Муяссар, Али тоғани олиб келгин, бизникида бир кун турар экансиз деб айт, – дердилар.

      Супага сувлар сепиб, Али тоғага жой ҳозирлардик. Бир кунлик емак-ичмакларини қўйиб, қўйилган нарсаларнинг баъзиларини номини эслатардик.

      Эртасига келсак номларини айтган нарсаларимизнинг ўзинигина танаввул қилиб, номлари эслатилмаганларига қўл тегизилмаган бўларди.

      – Али тоға, мана бу таомларни нега тановул қилмадингиз?

      – Сингил (онамларни сингил деб атардилар), номларини айтганингиздан насибамни едим. Кўзим ожизлигини баҳона қилиб номларини айтмаганингизни ҳам еб қўйсам эртага ҳисоби бор-ку, қолаверса, сизни шароитингиз нозик. Бевасиз, етимлар сизнинг қарамоғингизда.

      Ҳозирги кунда етим ҳақидан қўрқмайдиган, фақат нафси учун яшаётганларни кўрсам кўзи ожиз Али тоғанинг иродаларини ҳавас қилиб эслайман. Али тоға туфайли гўдак қалбимга муҳрланиб қолган поклик, қаноат ҳурматидан дуоларда ёд этаман.

      Ана шундай ҳалол, меҳрибон, жафокаш инсонлардан яна бири Қодир Фозилович Фозилхўжаев–тарих фанлари номзоди, кўп йиллар мобайнида республика “Билим” жамиятида хизмат қилган.

      Бу инсон билан танишувимиз роса қизиқ кечган. Юқорида эслаганим “Маданият” хўжалигининг маданий-маърифий ишлари ниҳоятда жонланиб кетди. Фаолиятимизнинг дастлабки даврида колхоз хотин-қизларини жалб қилиш жуда оғир кечган. Колхознинг ҳашаматли клубида 5–6 та аёллар рўмолларига ўраниб зўрға ўтиришар эди. Инсон қалби зиёга, зиё орқали тараладиган нурга ташна экан. Тадбирлар ўтказиладиган кунларда аёл ва қизлар сони борган сари кўпаяверди. Бу борада раис Убай ака Исломов (Оллоҳ раҳмат қилсин) бизга яқиндан доимо ёрдам бердилар. Тадбир ўтадиган кунда раис бува ўзларининг оила аҳлларини, сингиллари, опалари, уларнинг келин ва қизларини битта қолмай келишларини талаб қилар, олис-олис бригадаларга машиналар жўнатиб, хотин-қизларнинг келиб-кетиш шароитига ҳозирлик кўрар эдилар.

      Шундай тадбирлардан бирида мен Қодир ака Фозилхўжаевнинг исм-шарифини ҳаяжонланиб нотўғри эълон қилиб СКАЧАТЬ