Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 7

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ ўтириб қолсам, ҳамма юмуш онамнинг ўзларига қолиб кетишидан хижолат чекардим.

      Кунларнинг бирида тил ва адабиёт ўқитувчимиз Маҳкам ака Бекмуҳамедов қандай бадиий адабиётлар ўқиётганлигим, қандай қаҳрамонларни севишим ҳақида мен билан узоқ суҳбатлашдилар. Уч кунгина олдин эркин темада ёзилган баёнимдан мамнун эканликларини билдириб:

      – Пушкин паркидан Себзорга кетаверишдаги “Маданият уйи” қошида адабиёт тўгараги бор, шунга қатнашгин, – дедилар.

      Эртасигаёқ учиб бордим. Тўгаракнинг қайси куни ва қай соатда ишлашини аниқлаб, тайин этилган вақтга бордим.

      Эсимда, кўрсатилган хонанинг эшигини очдим. Катта ёшдаги бир киши ва ёшлари 20–25 ёшлар чамасида уч-тўртта йигит ўтиришибди. Ўқитувчимиз адабиёт тўгараги ҳақида гапирганларида ўзим тенги ўқувчиларни тасаввур қилганман. Коридорда дуч келган одамдан сўрадим:

      – Адабиёт тўгараги қайси хонада олиб борилади?

      – Мана бу хонада.

      Бояги мен ёпиб қўйган эшикни кўрсатди. Қайтадан тортинибгина очиб, киришга ижозат сўрадим. Бояги мен кўрган катта киши кириб ўтиришимга ишора қилдилар. Суҳбатлари давом этаверди. Англадимки, ўтирганлардан кимнидир “Ноёб кўчат” ҳикоясини муҳокама қилишаяпти, бояги катта киши тўгарак раҳбари Ғайратий эканлар. Машғулот охирида мен билан танишиб олишди. Тўгарак ишчиёшлар тўгараги экан. Мен эса адабиётни ўз назарида ўта севадиган 8-синф ўқувчисиман.

      – Ўқувчилар уйи қошида ҳам тўгарак бор. У ерга сиз тенги ўкувчилар қатнайди, истасангиз у ерга боришингиз мумкин. Ростини айтсам, ўқувчилар уйи қаерда эканлигини билмас эдим. Бу сирни очмадим-у, бўлган воқеани келиб ўқитувчимиз Маҳкам акага айтдим. Улар менга ўқувчилар уйининг қаердалигини тушунтирганларида у ерга умуман бора олмаслигимни англадим. Чунки Чиғатой дарвоза ва Эски Жўвадан нарига ўтмаган мен қиз бола учун у ерга боришнинг машаққати тушунарли эди.

      Ўқишга киришиб кетиб, жамоат ишларида фаол қатнашаётганлигим оила юмушларимга ҳалақит бериб, онамнинг ранжиб қолишларидан андуҳда эдим.

      Ғайратий домланинг тўгарагидаги ишчи-ёшларнинг ёшидан, савиясидан (улар менга қараганда кўп нарсани билишлари яққол сезилади) кўзимни чирт юмдим-да, шу тўгаракка қатнашишга қарор қилдим. Чунки ҳеч қандай сарф-ҳаражатсиз пиёда келиб-кетаман. Чамамда 3–4 марта қатнашганимдан кейин домла Ғайратий:

      – Сизда ҳам қалам машқлари борми? Поэзияни севасизми ёки прозани, – деб қолдилар.

      Мен ўзимча мактаб ва синф деворий газетасининг муҳарририман. Танқидий ва ҳазил тоифадаги шеърларни ёзиб юраман.

      Домланинг саволлари мен учун жиддий имтиҳон бўлди.

      – Келгуси машғулотга машқларингиздан бирон нарсани олиб келинг-чи, – дедилар. Шу дақиқадаги имкониятдан енгил тортган бўлсам-да, ҳафта давомида ўй-хаёлим шу бўлиб қолди. Кундалик дафтарларимни варақлайман. Мактаб деворий газетасида чоп этилган “ижодимни” саралайман, бирортасидан СКАЧАТЬ