Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 8

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ этишди. Таҳририят Лабзакда жойлашган эди. Эски шаҳар шароитида оддий оилада 8-синфга етгунча 4 та мактаб остонасини кўрган мендай оддий қизча учун Лабзакни топиб бориш қанчалик мушкул бўлганини тасаввур қила олмайсиз. Шукур. Топиб бордим. Носир Фозилов деган ходимнинг қабулига киришим керак. Коридорда дуч келган одамдан сўрайман:

      – Носир ака қаерда ўтирадилар, мен ўша кишининг олдиларига киришим керак. Кимдир елкасини қисади, кимдир таажжуб билан қарайди.

      Бир хонадан ўрта бўйли, сариққина йигит чиқди-ю, қўшни хонага кириб кетди. Шундан сўрамоқчи бўлиб кутяпман. Анчагина ҳаяллаб қолди ва ниҳоят чиқди.

      – Кечирасиз, мен Носир аканинг қабулига киришим керак эди.

      – Носир ака, – деди-да, эшикни очиб, – Марҳамат, киринг, дегандек ишора қилди. Ҳижолатлигимни сездими:

      – Киринг, киринг, – деди далда бериб.

      – Хўш, хизмат, нима яхши нарса олиб келдингиз бизга?

      Мени қабул қилган бу йигит Носир ака эканлигини сезганимда бир лаҳза жимиб қолдим. Носир Фозилов деганда мен барваста, бир оз қорин қўйган, котибаси орқали қабулига киришим мумкин бўлган одамни тасаввур қилган эдим. Оддийгина бу йигит менинг ҳикоямни қандай тушунар экан. Оғзимдан гап чиқмайди, хаёл кетган.

      – Қани кўрайлик-чи, – қўлимдаги қоғозга ишора қилди. Узатдим.

      – Ҳа, Муяссар сизмисиз, домла сиз тўғрингизда гапирган эдилар.

      Домланинг зимдан қилган ғамхўрликларини эшитиб, тетик тутдим ўзимни.

      – Бир ҳафтадан сўнг келасиз. Биз, таҳририят аъзолари кўриб қўямиз.

      Кунларни, ҳафталарни, ойларни қандай ўтиб кетганлигини сезмас эдим. Бу бир ҳафта мен учун йиллардан узоқ бўлди-ёв. Қўлёзмани олиб бориб берганман. Қўлимдаги энг ширин суҳбатдошимни йўқотиб қўйгандек хаёлга чўмаман.

      Наҳотки камчилик топишади, билиб турибман, биринчи машқингиз экан, кўпроқ машқ қилинг, дейишса-чи… Бир ҳафтани ўтказгунча нима ўйларга бормадим. Бунчалик хушхабар эшитаман деб кутмагандим.

      – Яхши, – деб гап бошладилар. Таҳририятга маъқул. Айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Бу камчиликларни тузатиш қўлингиздан келади. Биз журналнинг навбатдаги сонида чоп этиш режасига киритиб қўйдик, – дея айрим ўриндаги тил жиҳатларини янада жонлантириш ва яна баъзи масалаларни тушунтириб, қўлёзмани қўлимга тутқаздилар.

      “Биринчи қадам” ҳикоямни ёзиш жараёнида ҳаётимнинг содда жиҳатларини чуқур англадим. Ўзимча кўп ўқияпман деб, ўқиган китобларим қалам тебратиш учун ниҳоятда оз эканлигини, кўп ўқишдан ташқари кўп мушоҳада қилиш зарурлигини, ўзимга ўхшаган бошловчи қаламкашларнинг ижодлари билан яқиндан танишиш зарурлигини тушуниб етдим.

      Буларнинг ҳаммасидан ташқари, Ғайратий домладек инсоннинг ҳаётлари, оилага, умр йўлдошга, фарзандларга, адабиёт ва санъат аҳлига бўлган муносабатлари, ўта камтарликлари, умр йўлдошлари Шафоат ойининг оиладаги аёл сийратлари мен учун уддасидан чиқа олсам роман ёзгудек СКАЧАТЬ