Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница 6

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ Оналарининг (Оллоҳ раҳмат қилсин) оёқлари тиззадан пасти кесилган, ёғоч оёқда бўлиб, қўлтиқтаёқда юрардилар. Гулсара опам ҳам аълочи эди. Оналари иккаламизни тиббий техникумнинг доришунослик бўлимида ўқишимизни орзу қилар эдилар. Онамларга бу гапнинг бир оз учини чиқардим.

      – Ўқитса Гулсарани ўқитаверсин. У ёлғиз қи зини Жаббор устанинг (оталари иморат устаси эди) аркони давлатида катта қилди. Мен учта етимни бир кўзлаб катта қилдим. Опангга совчи келиб жони-ҳолимга қўймаяпти. Етти йил ўқидинг, бўлди, етади…

      Гулсара опамнинг оналарини Турсуной опойи деб атардим. Асли исмларини билмайман-у, у кишининг иккала оёғини поезд босиб кетганида ота-оналари Турсуной, Турсуной деб эркалашган экан. Маҳалланинг ичидан қўлтиқтаёқда ёғоч оёқ билан юриб келиб, онамни мени ўқитишларига кўндира олмаганларида юм-юм йиғлаб, анча пайт нохуш бўлиб юрганман. Ёзги таътил вақтлари ҳам ўтди. Ҳар йили ёзда қўшимча ишлаган иш ҳақимга ўқув қуроллари олиб берар эдилар. Опамни турмушга бериш тараддудида ўқишни бутунлай унутдилар шекилли. Опамнинг тўйидан кейин уйимиз ниҳоятда ҳувиллаб қолди. Энди кўча дастёрчилигидан ташқари уй юмушлари ҳам менинг зиммамда. Бунинг устига энг катта опам, биз уч қиз эдик, маҳаллага келин бўлган эдилар. (Жиянларим ёш. Уларникига ҳам бориб, қарашиб туриш керак). Ўша йили сентябрь ойи бошларидаги эсдалик кундалигимни варақласам ҳозир ҳам хўрсинаман, кўзим намланади. Ўқишга кетаётганларга ҳавасим келгани ҳолда сув сепиш баҳона барвақт кўчага чиқиб олардим. Бу даврда мактабга борувчиларга, ўқувчилар формаси жорий этилган, жигарранг кўйлак билан оқ фартук таққан қизларни кўрганимда ўзимни камситиб, нималарни ўйламаганман. Гап нимадан чиққанини эслолмайман. Катта опам маҳаллага тушган бўлсалар ҳам уйга кам келардилар. Бирон марта ётиб қолмаганлар. Қайсидир келганларида онам билан жиғи-биғи бўлиб қолишди. Мен онамдан хавотирдаман. Уйларида бирон нохуш воқеа бўлган-у (бунақа ҳолат бўлиб турарди. Опам келин бўлиб тушган хонадон кўпчилик эди. Қуда холада 5 ўғил, 5 қиз), бу нохушликни опам гапирса, онам юпатиш ўрнига баланд келаяптилар, деб ўйладим. Гап ўқишдан қолиб кетганлигим тўғрисида экан.

      – Менинг олтин медалим нима бўлди ойи, турмушимдан нолимайман, лекин ўқисам ёмон бўлармиди?… Синглим Маҳбубага мактаб партасини кўрсатмай турмушга бериб юбордингиз. Ҳозир олдингизда ҳам ўғил, ҳам қиз шу Муяссарнинг ўзику. Ўқишга рухсат бермасангиз йил ўтмай бунга ҳам совчи тайёр. Ҳеч нарсани билмайман, ҳеч ким очяланғоч қолаётгани йўқ, ўқийди. Ана ўн йиллик мактаб. Ораси икки қадам.

      – Муяссар, душанбадан бошлаб мактабга чиқ…

      Катта опам тўлиб кетган эканларми, қуйилган чой пиёлада, сузиб келаётган овқатим менинг қўлимда қолди. Ўкиниб-ўкиниб ёшларини артиб, ариқдан юзларини ювиб олдилар-да, жадал чиқиб кетдилар. Биринчи чоракнинг охирги бир ҳафтаси қолганида Чиғатой дарвозанинг марказидаги 111- сонли мактабнинг 8-синфига ўқишга чиққанман. 8-синфга биринчи чиққан куним дарс жадвалида тарбиявий соат қўйилган СКАЧАТЬ