Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 10

Название: Авлиёлар авлиёси

Автор: Шерхон Кораев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-18-241-7

isbn:

СКАЧАТЬ (ижод мулкини) фатҳ этиб, эгаллашни насиб этмиш. Агар Тангри бировга бирор нарсани насиб айлаган бўлса, бу бобда дунёнинг сўз ва созининг аҳамияти йўқдир, – деб ёзади Алишер Навоий. – Ё Раб, иш бағоят мушкул, мен бечора эса хаста ва кучсизман, пашшадек жоним билан филнинг ишини устимга оляпман. Бу худди осмон томига нарвону қуёш шамига шамдон ясайман, дегандек гап. Аммо эй Тангрим, бундай оғир ишга қўл урар эканман, сенинг лутфу марҳаматингдан умидворман. Иш қанчалик беадад ва машаққатли бўлмасин, агар сен илтифот қилиб мадад берсанг, охири хайрли бўлур. Қаламим учидан тезюрар кема ясаб, олам ичра ғала-ғовур солиб юборсам, ажаб эмас. Қоғозни қаламим билан алвон рангларга бўяб, ажойиб ва ҳайратомуз асар яратсам, ажаб эмас. Қаламим билан олам ичра офатлар, балки қиёматлар солсам, ажаб эмас…”( Алишер Навоий. Сабъаи сайёр.Т. Ғ.Ғулом номидаги НМБ 1991. 368-374 – б )

      Хўш, Навоий кўргани қандай туш? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бундай тушни “Солиқ туш” дейди. “Солиқ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир”. Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлса-ю, яхши туў кўрса, бу Аллоҳ таолодан юборилган яхшиликка ишора бўлади” (Шайх Муҳамад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тасаввуф ҳақида тасаввур” Т: “Ҳилол-нашр”). Яъни Навоий кўрган туш оддий туш эмас, балки “Солиқ туш”– валийлик кароматларидан бири.

      Баҳромшоҳ билан ғаройиб учрашув

      “Сабъаи сайёр”да Навоий ушбу асарни ёза-ёза чарчаб, дам олиш учун ҳужрага киргани, ҳали кўзига уйқу инмай уйқу билан уйғоқлик орасида ғаройиб воқеалар намоён бўлганини айтиб ўтади. Шоир ғайб оламида Баҳром гўр билан учрашиш бахтига муяссар бўлади. “Шу дабдабали тахт қаршимга келганда мен на уйғоқ, на уйқуда эдим. Бу қандай манзара экан, ҳайронман? Бу тушиммикан? Шу пайт у тарафдан биров келиб “Эй сеҳрловчи нутқ эгаси! Бир он ўрнингдан туриб бу тарафга қадам қўйгил, шоҳ сен билан бир нафас суҳбатлашиш орзусидадир!” – деди. Шоҳ эса ўрнидан туриб, бирдан мени ўз оғушига тортди ва қайта-қайта бағрига босиб, қучоқлади. Ниҳоят, ўзимни босиб олганимни билгач, у шоҳона сўз бошлади. “Эй билим мулкини эгаллаган, қалам найзаси билан оламни олган зот! Эй назм тили билан жаҳонга садо солиб, бу тиғ билан бутун дунёни эгаллаган зот! Назм кишварларини забт этган сенсан, назм соҳибқирони сенсан! Сенинг назмингни жонбахш деб таърифлаш ҳаёт сувини соф ва топ-тоза деб мақтагандек бўлади. Сен бизнинг тарихимизни баён қилиш билан бирга, бутун халққа аҳволимизни аён айладинг. Сен буни шунчалик гўзал таърифладингки, уни тавсиф этишга тил ожизлик қилади. Ўзгалар ҳам қаламни ишга солиб бу достонни ёзганлар, саҳифаларни нақшинкор қилиб безаганлар. Аммо сен-чи, саъйҳаракат қилиб қиссанинг ҳар ҳарфини ўз маъносида шарҳладинг. Қўлингдан келганча ростини ростга, ёлғонни ёлғонга чиқазиб, ҳар бир воқеани диққат ва эътибор билан тасвирладинг.

      Сен ўз назмингни туркий тилда ёздинг, форсий тилда ёзишдан ор қилдинг. Ҳозирги замон султонларининг кўпчилиги СКАЧАТЬ