Название: Авлиёлар авлиёси
Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-18-241-7
isbn:
У киши “Ўқи, эй Ибн Ҳузайр”, дедилар.
У бўлса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳёни босиб олмасин деб қўрқдим, унинг яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб, чиқиб кетдим”, деди. Набий алайҳиссалом:
“У нималигини биласанми?” дедилар.
“Йўқ”, деди. Ул зоти бобаракот:
“Улар сенинг овозингга келган фаришталар. Агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларни кўрса бўларди. Улар беркинмасдилар”, дедилар”(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тасаввуф ҳақида тасаввур”. Т: “Ҳилол-нашр”-2016 й.
221-223-б.). Демак бундай англашиладики, Ҳазрат Навоийнинг фаришта билан учрашуви “қўл етмайдиган” ёки хаёлий ҳодиса эмас, балки тасаввуфдаги “кашф”нинг намоён бўлишидир.
Навоийшунос Ботирхон Акрам Навоийнинг илоҳий олам вакили билан кечган учрашувлари ҳақида жумладан шундай дейди: ”…Шоир-мутафаккир санъатхонаси, унинг хос “ҳужра”сида, Тангри илоҳий марҳамати-ла Қалам ва аҳли қалам илҳомчиси – Руҳул қудс йўллаган элчи, ғойиб суврат, руҳий сийрат соҳибаси – фаришта на хушки, ўша мўъжизакор илҳомий мулоқот асносида гўё атайлаб, йўқ, қалб амри-ла тун оромини тарк этган мислсиз заҳматкаш шоир ҳузурида “кулиб” пайдо бўлади:
Дедиким: Эй, улусда нодири фард,
Бўлмасун хотиринг алампарвард…
Ўзни меҳнатқа солғон эмишсан,
Булъажаб ғамға қолғон эмишсан…
Бу не андешаи хато бўлғай?
Сену мундоғ хато раво бўлғай?
Бунингдай “фаррухсириш” – малоиксифат ҳамдарду ҳамрозлик сўровлари, айни яратиш дардига малҳам, шоёндилхоҳ сўзлари шоир қаҳрамонининг баъзан иштибоҳлинавмид, “хотири алампарвард” кайфиятини кўтариб, умидбахшлик туҳфа этиб, ҳатто шоир қурбига ғойибдан қувват бериб, ўзига ишончини зиёда қилади:
Толеъи саъд ёрлиқ қилди,
Қаламим –дурнисорлиқ қилди…
Иқбол фариштасининг муборак илтифоти- ғойибона мадади билан улуғ шоир руҳиятида шундай мўъжиза – илҳомий ҳолат пайдо бўладики, кутилмаган тарзда янгидан-янги “Сўз гуҳари” намуналари яратилиши гўё азалий хилқатнинг ҳар субҳидам нисор этадиган инъомидай, оддий ҳодисалардай туюлади”.
Ғойибдан келган бу фариштанинг Навоий ҳузурига ташрифи “фалак кўрмаган нодир” – комил инсон –авлиёлар авлиёсининг юксак мартабасидан далолатдир. Шайх Азизиддин Насафий комиллик ҳақида жумладан шундай деди: ”…Кимки уруж ва нузул доирасини тугатган бўлса, у кичик оламни тугатган бўлади ва инсонийлик мақоми ниҳоясига етган бўлади ва у комил бўлади. Ва ҳар кимки кичик оламни тугатса, улуғ оламда Худонинг нойиби ва халифаси бўлди. Энди унинг иши (вазифаси) СКАЧАТЬ