Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 11

Название: Авлиёлар авлиёси

Автор: Шерхон Кораев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-18-241-7

isbn:

СКАЧАТЬ тариқати асосчиси Жалолиддин Румий таъбири билан айтганда, ”Умид ва қўрқув пардасини йиртдингми, ғайб сирлари бутун салобати, кўркамлиги билан пайдо бўлади. Ўртада бўлмаган нарсанинг хаёли катталашгандан катталашади. Аммо ғойибдан бўлган нарса пайдо бўлдими, хаёл чекинади. Гарчи бирор нарсанинг ҳақиқатини изҳор этиш, асосан камолдир ва жонларни хаёлдан халос этар, аммо ғайбга ишонишнинг кўринган нарсага нисбатан минг бир фазилати бор. Буни яхшилаб билиб ол, шубҳа ва иккиланишдан халос бўл. Менга ғайбга ишонганлар керак. Шунинг учун бу фоний қўналға деразасини ёпдим. Қандай қилиб осмонларни ёраман, агар ҳақиқатларни юзага чиқарсам? Қандай қилиб “Бунда бир айб, камчилик кўрдингми?” – дея оламан? Ҳақиқатнинг ниҳон бўлиши, ғайбга ишониш янада яхши, мақбул бўлгач оғизнинг ёпиқ, лабнинг юмуқ бўлиши албатта яхши. Биродар, сўзни тинч қўйки, Аллоҳ қатидаги илмини майдонга чиқарсин! Шайтонлар осмон теграсида айланадилар, кезадилар–у “Лавҳи маҳфуз”даги ғайб сирларини била олмайдилар”.

      Ҳазрат Алишер Навоий “Насойим ул–муҳаббат” асарида валийлардан Молик Динор билан боғлиқ ғаройиб воқеани келтиради. “Бу тоифанинг улуғларидандир. Отасининг оти Динор эмиш.У асли қул фарзанди бўлсада, икки олам ҳурлигига эришган зотлардан эмиш. Баъзилар дебдурларки, ул кемага кирибдур ва соҳилга етганда йўл ҳақини беришга пули йўқ эмиш. Кемачи уни қаттиқ уялтириб, йўл ҳақини сўрабди. Дарёдаги минглаб балиқларнинг ҳар бири бир динор оғизларига тутиб, сувдан бош чиқарибдилар. Бирининг оғзидан олиб, кемачига берибди. Унинг ҳақи атиги бир динор эмиш”. Яна бир мисол. Улуғ авлиёлардан Шайх Иброҳим Мажзубнинг бир муриди Маккага ҳажга борган эди, иккинчи муриди Бағдодда эди. Ҳажга борган мурид қайтгандан кейин Бағдодда қолган муридга “Мен пиримизни Маккада кўрдим”, – дейди. Бағдодда қолган мурид эса “Пиримиз ҳажга борганлари йўқ, мен ул кишини сен айтган вақтда шу ерда, Бағдодда кўрдим”, – дейди. Иккаласи баҳслашиб тортишиб қолади. Шу пайт Иброҳим мажзуб ҳозир бўлади. Муридлар унга қайси биримиз ҳақ деган маънода савол назари билан қарайдилар. Иброҳим эса “Иккалангиз ҳам ҳақсиз, мен ўша дамда ҳам Бағдодда ва ҳам Маккада эдим, – дейди. – Яъни жисмим Бағдодда эди, руҳим эса Маккада эди. Маккада мени кўрган киши менинг руҳимни кўргандир”.

      Албатта, Аллоҳнинг дўстлари билан боғлиқ юзлаб сирли воқеа – ҳодисаларни келтириш мумкин. Нажмиддин Комилов “Тасаввуф” китобида ғайб сир – синоатларига алоҳида қуйидагича тўхталиб ўтади: ”Кашфу каромат кўрсатиш, фавқулодда хислатлар намоён этиш тасаввуф шайхларининг муҳим жиҳати ҳисобланган. Тасаввуфнинг сирлилиги, ғайб олами билан алоқадорлиги ҳам шундандир. Европа олимлари тасаввуфни “мистика” деганларида шуни назарда тутадилар. Мадомики, сўфийлар ўзларини пайғамбарларнинг меросхўрлари, деб билар экан ва ботиний ҳол кечинмалари ичида бўлиш, Илоҳ асрорига ошноликка етиш учун интилиб, ақлий билишдан кўра ирфоний – важдий идрокни устун қўяр эканлар, табиий равишда кашфу каромат ҳодисаси келиб чиқади”.

      Башоратлардан СКАЧАТЬ