Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 14

Название: Авлиёлар авлиёси

Автор: Шерхон Кораев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-18-241-7

isbn:

СКАЧАТЬ жамият ҳаётидан узилмаслиги керак. Киши меҳнат билан тирикчилик қилгани учун узлатга чекинмоғи мумкин эмас. У халқ билан бирга яшамоғи шарт. Бу таълимот кундалик турмушда ғоят камтаринлик билан яшамоқни, фақат тирикчилик учун лозим бўлган нарсаларгагина эга бўлмоқни тақозо қилади. Бойлик тўплаш, молу давлатга интилиш, молпарастликни қаттиқ қоралайди”. Жомий ҳам оддий ва камтарона ҳаёт кечирган. ”Ўша оддий эшик, ўша дарича, ўша сал букчайган том. Кичик бир том остида, – деб фикр қилди Навоий (Жомий уйига кириб борар экан), – бутун бир жаҳон бекинган, унинг оти – Жомий” (Азиз Қаюмов. Назм ва тафаккур қуёши. Т. Фан. 1992 й. 4-б.).

      ”Сабъаи сайёр”да Жомий қуйидагича таърифланади: ”У фазл кони, илм дарёси, денгизу кон ошноси. Илм дарёсида у само гумбазидай, денгиз ичида анингдек меҳр гавҳари топилмас. Сирларни кашф этиш унинг табиатида мавжуд, буни унга Тангри ато этган. Риёзатда фикри осмондай тиниқ бўлиб, у фалак экинзорини баҳраманд этади. Унинг араб тилидаги дарси бир дуо мисолдир… Оллонинг ёри, тафсир илмининг билимдони… У фақирликда имоми Аъзам оламида имомдир. Унинг сўзи фиқҳ эли учун гўзал ва қимматлидир. Агар масала айтса, фикҳ аҳли ҳайратда. У ўз вужудидан кечиб, Ҳақ вужуди орқали мангулик топди. У фикри –зикри билан Ҳақ зотига чўмди ва бир заррасидай ўзлигидан кечди, анинг тариқи тасаввуф бўлиб, бу фан ҳақида унинг асарлари бор. У қаерда бўлишидан қатъи назар, унинг орзулари доимо ўшалар эди…

      …Камол аҳлида шундай сўз бор: одамнинг зийнати камолотидадир. Чин мулкининг барчаси унинг домидадир, ақл анинг косасидан баҳраманддир. Ундан Одам авлоди баҳраманд, у олам аҳлига йўл кўрсатувчи ҳомийдир…”

      Навоий Жомийни назм аҳлининг шоҳ шоири деб атайди ва унинг ижодини қуйидагича таърифлайди: ”Шоир (Жомий) ўз қаламини байроққа даста қилганича сўз мамлакатини қўлга киритди. У найза ўрнига қўлига қалам тутди, сўз иқлимини бошдан–оёқ ўз мулкига айлантирди. У зот сўз осмонининг қуёшидир, қуёш нима, сўз жисмининг жонидир…

      …У “жом” ва “май” деб таърифлаётганим жондек ҳаётбахш назм бўлиб, еру кўк элини маст–мустағриқ айламишдир. У назм – шаърият эмас, балки жаҳонга офат соладиган гўзал, йўқ, жаҳонга эмас, жонга офат соладиган даражада гўзал эди. Уни эшитиш кишини завқ – шавққа ғарқ қилиб юборгани каби ундаги чуқур мазмунни фаросат билан тушунмоқ ҳар қандай одамнинг ҳадди эмас.

      Ваҳ–ваҳ, унинг ғазалларидаги оташин дардларни қандай таърифлайин? Оллоҳ, оллоҳ, унинг маснавийларидаги ҳаётбахш мазмунларга не деяйин? У назмнинг қайси вазнида ёзган бўлмасин, ҳаммаси бир – биридан гўзал шеърлардир. Лекин унинг маснавийлари ўзга олам бўлиб, бу замонда унга тан бермайдиган ҳеч бир зот йўқдир”.

      Муҳаммаджон Маҳмуд “Навоий ижодига янгича қараш” асарида ёзадики, адабиётшуносликда шоирнинг Жомийга мурид бўлганлиги ҳақида ёзилсада, унинг тариқат мактаби очиб, муршидлик ва мураббийлик билан шуғулланганлиги ҳақида ҳеч нима дейилмади. Олим М. Маҳмуд Навоий жуда эрта муршидлик ҳирқасини кийганлигини таъкидлар экан, муршид Навоий сўфийлик СКАЧАТЬ