Название: Авлиёлар авлиёси
Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-18-241-7
isbn:
Мана сизга Навоий Аллоҳнинг доимий назарида бўлганлиги ҳамда Яратган унинг дўсти ва мададкори эканлигининг яна бир яққол далили ва Навоийвор талқини. Нажмиддин Комилов “Тафаккур карвонлари” китобида ёзишича, барча динлар каби Ислом дини ҳам инсон тафаккури билан яратилган фан ва маданият, санъат ва адабиётни Худонинг кашфиёти, унинг бандаларига инъоми деб тушунтиради. Бинобарин, дин назариётчилари, идеалист файласуфлар инсон яратган энг улуғ мўъжизалардан бири – шеъриятни ҳам Худо мўъжизаси деб шоирларга “лисонул ғайб” (илоҳий тил) лақабини берадилар. Уларни Аллоҳ сирларининг жарчиси деб тушунтиришга уринадилар. Аммо Навоий том маънодаги “ғайб сирлари очувчиси” бўлганлиги баайни ҳақиқат. Шу ўринда Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг “Навоий одам боласи эмас, чунки одам боласи бундай шеърлар ёза олмайди”, – деган сўзлари ёдимизга келади. Навоий тили билан айтганда, “Менга назм ёзиш фазилати туҳфа қилинган бўлиб, шеъриятим туфайли жаҳонда шуҳрат қозондим. Бошлаб ғазал тарзи (жанри) билан қалам тебратиб, жаҳон аҳли орасига шовшув солдим. Соғлом фикрли доно одамлар ғазалларимни ўқиркан, буни оламдаги бир қиёмат деб тушундилар”. ”Маҳбуб ул–қулуб”да шоирлар таърифида келтирилган сўзлар гўёки Навоийнинг ўзи ҳақида ёзилгандек. Биринчи гуруҳи илоҳий маърифат хазинаси жавоҳирлари билан бойиган ва халқнинг таърифига эҳтиёж сезмаганлар бўлиб, қиладиган ишлари маънолар хазинасидан жавоҳирлар йиғмоқ ва у жавоҳирларни эл эзгулиги учун назм ипига термоқликдир. Назмларининг ифодаси ниҳоятда қутлуғ, ғоят ёқимли ва улуғдир. Истаган одам буларнинг шеърларидан сўз мўъжизаларини топа олади. Буларнинг назмлари шундай табаррук каломларки, ҳурмат юзасидан уларни шеър дейишга ҳам элнинг тили бормайди”. Дарҳақиқат, Навоий оддий шоир, оддий инсон, оддий мутафаккир эмас. Унинг шеърлари табаррук калом, ишқ оятлари. Навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёзганидек, “Навоий талантли шоирларнинг ҳам энг талантлиси. Навоий фақат ёзишдамас, валоят (валийлик) ва орифликда ҳам ўзгаларга ўхшамайди. Султон Валаднинг қуйидаги сўзлари ушбу ҳақиқатни англашга яқиндан ёрдам беради, деб ўйлаймиз: ”Авлиёнинг шеъри энг аввало тафсири Қуръондир. Зеро, авлиёлар ўзларидан фано бўлиб, Ҳақ ила бақо бўлгандирлар. Уларнинг тирикликлари ва фаолият кўрсатишлари Ҳақдандир… Аксарият шоирларнинг шеърлари фикр ва хаёл маҳсулидир. Авлиёнинг шеъри шоирларнинг ўйлаб топилган, ёлғон, таъма, муболаға ила тўқилган шеърларига ўхшамайди. Лекин валий шоирларнинг шеърларини ҳам улар ўзларининг СКАЧАТЬ