Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев страница 5

Название: Авлиёлар авлиёси

Автор: Шерхон Кораев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-18-241-7

isbn:

СКАЧАТЬ йўли) юрган эканлар, мен ҳам бир неча қадам юриб кўрсам қандай бўларкан? Улар ўз асарларини форсча ёздилар, мен эса туркий тил билан бошласам. Уларнинг асарларидан форсий халқлар хурсанд бўлди, туркий халқлар менинг ёзганларимдан баҳраманд бўлса”. Менга бу ишда Жомий оқ фотиҳа берса, қаламни қўлга олиб умид қиламанки, бу йўлга Низомий йўллар экан, Хусрав билан Жомий қўлласа, ҳеч ким Навоийга бу асарни яратиш насиб бўлмайди, деб айта олмайди”.

      Тангри таолонинг марҳамати ва Жомий дуоси билан “Хамса” ёзишга киришган Навоий давлат ишларининг кўп бўлишига ҳамда касаллигига қарамасдан “Ҳайрат ул-аброр” достонини тугаллайди.”Шу хилда мен бу наво (“Ҳайратул аброр”)ни куйлаб турарканман, – деб таъкидлайди Навоий, – бир пок фикрли оқил ногоҳ менга деди: “Эй қалами ожизлик сиёҳига ботирилиб, инсоф хатига бошини қўйган одам! Сенинг заифлигинг (касаллигинг)га Худонинг ўзи қувват беради. Инсофинг кўринишларига юз офарин бўлсин. Сен баён қилиб битган нарса шуни кўрсатадики, сен бундан ҳам яхши ёза оласан. Ўзинг айтгандек юқори қилиб, истаганингдек ёқимли этиб ёзганингда, унга бозор бундан ҳам катта, бутун олам унга харидор бўлган бўлур эди. Шундай бўлса ҳам у жаҳон бўйлаб савдода, овозаси бутун борлиқни тўлдирган. Бу жаҳоннинг безаги ундан, денгиз ва кондаги гавҳарлар зийнати ҳам ундан”.

      Шоирлар шоҳи ушбу фикрларни тинглар экан, Яратганга “Эй Тангрим, бу ёзганим яхши бўлса, сўроқ вақтида раҳм эт; ёмон бўлса, демак, ўзимнинг ҳам бошдан оёғим ёмон. Ёмон нарсамни раҳм этиб яхши қил, яхши бўлса уни қабул айла. Унга боққан эл кўзига ҳам жилва бериб уни яхши кўрсат; халқнинг кўнглига уни ёқимли эт”, – деб мурожаат қилади. Салкам олти асрдирки, халқимиз томонидан мутафаккир асарларининг қўлдан қўймай ўқилиши ҳамда у кишининг сўзлари ҳикматлар ва мақолларга айланганидан келиб чиқсак, Ҳазрат Навоийнинг Аллоҳ таолодан сўрагани мустажоб бўлган.

      Назм аҳли сархайли

      Юқорида Навоий “Хамса” хотимасида унга илоҳий овоз келганлиги ва бу нидо уни Жомий ҳузурига йўллаганлиги таъкидланган эди. Албатта, кимгадир бу ғайриоддий туюлади. Аммо авлиё Навоий учун бу оддий ҳолдир. Бундай ғойибдан овоз келганлигини, Навоий билан суҳбатлашганини унинг асарларида кўп ўринларда учратиш мумкин. Навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққулов ҳам фикримизни тасдиқлайди:

      ”Алишер Навоий ғазалларидан бирида шундай гап бор:

      Дедим: Назм аҳлининг сархайли (бошлиғи) ким бўлғай?

      Деди ҳотиф: -Навоий бўлғай, улким сен тилайдурсен агар бўлғай.

      Ўша ҳотиф – ғойибдан овоз берувчи адашмаган. Навоий чиндан ҳам шоирларнинг сардори,туркий шеъриятнинг султонидир”.

      ”Хамса” хотимасида Низомий Навоийнинг бу юксак мартабага эришишининг икки сабабини кўрсатади. (Алишер Навоий. “Садди Искандарий”. Т. Ғ. Ғулом номидаги НМБ. 1991. 816 – 822-б.) Биринчиси фариштадек беғубор зот Навоийнинг Тангри таолога илтижолари, муножотлари ва даргоҳида қабул бўлган дуолари. Иккинчиси сабаби Ҳусайн Бойқаро томонидан Навоий учун яратилган қулай шарт-шароит, СКАЧАТЬ