Арвоҳ жазман. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Арвоҳ жазман - Нигина Ниёз страница 5

Название: Арвоҳ жазман

Автор: Нигина Ниёз

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-350-60-1

isbn:

СКАЧАТЬ соатига кўз ташлади. Тонгги беш ярим! Акаларидан роса гап эшитадиган бўлди. Аммо… хаёли яна ўша аёлга кетди. «У сираям эркакларнинг пулини шиладиган аёлга ўхшамайди. Мана, пулиниям қайтариб берди. Шоислом пулни олиб санаб кўрди. Ўттиз минг чиқди. Аввалги сафаргисини ҳам қўшиб берибди! Негадир кўнгли ғашланди. Гўё у нимадандир умид қилди-ю, умидлари пучга чиққандай. Чиндан ҳам, акс ҳолда аёл пулини қайтариб бермас эди. У билан очилиб ҳам гаплашмади. Бирон нияти бўлганида кейинги сафар қачон чиқишини айтарди. Ҳа, у Шоисломни яқинига ҳам йўлатмади. Ўз ҳурматини биладиган аёл экан. Бошқа томондан Шоислом унга нима ҳам қилиб бера оларди. Уйланармиди?! Ўзи-ку, балки уйланарди. Шу аҳвол-руҳияси бўлса, уйланарди. Лекин ота-онаси… Ўзи бир жабр кўрган аёл экан, яна уни қийнаб нима қилади…

      У соат олти яримларда уйига кириб борди. Келганида шериклари бомдодни ўқиб бўлишган, нонушта қилишаётган экан. Хонага кириб, салом берган эди, акалари алик олишмади.

      – Аввал ювиниб чиқ! – деди Иброҳим ака. – Қайси гўрлардан келяпсан? Яна Қизил деҳқонга жўнаб қолдинг, шекилли?!

      – Эсинг борми, сен боланинг, – уни жеркди Азамат ҳам. – Бева аёлникида пишириб қўйибдими? Гул йигит бўлсанг, эси паст!

      Йигит индамади. Фақат қовоғи уюлиб, мушти тугилди.

      – У покиза аёл. Мени уйига киритармиди…

      – Покизамиш… Эрталабгача олиб қоляпти-ку!

      – Йўл узоқда, ака! Поезд иккида келган бўлса…

      – Зарилмиди, уйига олиб бориб қўйиб. Шунга бизларни жўнатиб юборибмидинг?! Бир балойинг бор сенинг!

      Шоислом хўмрайди. Бироз сукут сақлагач, деди:

      – Унгаям қийин, билсангиз. Тирикчилик тошдан қаттиқ. Аёл боши билан юк ташиб юрипти. Боқувчиси бўлмаса, нима қилсин?

      – Вой-воей! Буёғи энди ҳиндча кинога ўхшаб кетди. Боқувчиси бўлмаса, сенга нима! Сен ўзингни бил, ўзгани қўй. Ҳозир ҳаммага қийин!

      – Ғўрсан-да, ҳали ука! – гапида давом этди Иброҳим ака. – Йўли шунақа бўлади, билдинг! Роса уста аёл эканми? – шериклари кулиб юборишди. Шоисломнинг баттар жини қўзиди.

      – Ўзингиз билмаган аёл ҳақида нима қиласиз ёмон гапириб. Мана, пулларимниям қайтариб берди, – у киссасига қўл солиб, пулларни олмоқчи бўлди. Лекин… пул ўрнига бир даста қоғоз чиқди. Йиртиқ-пиртиқ бир уюм қоғоз. Шоислом кўзларига ишонмади. Қоғозларга қараганча қотиб қолди. Ахир, таксида ўзи санади-ку?

      Иброҳим ака билан Азамат полвон кулиб юборишди.

      – Беради-я, беради пулни!

      Шоислом ўнғайсизликдан жиққа терга ботди.

      – Аниқ эсимда, таксида санаган эдим. Ўттиз минг чиққанди, таксичи ҳам кўрганди… Таксичи?! Ўша олганмикин? – ўсал бўлиб қолди Шоислом.

      Қўлида ушлаган бир даста пулнинг қоғозга айланиб қолгани уни гангитиб қўйганди. Таксичи олган! Ёки… ўша аёл таксичи билан шерикмикин?! Йўғ-э, таксичига бундан нима наф. Ундан кейин таксичини ўзи танлади-ку! Умуман, ҳаммаси ғалати… Шу тоб эшик қулфи ёдига тушиб, яна ҳайрон бўлди…

      Кейинги кунлари Шоисломнинг иши кўпайиб кетди. Яхши СКАЧАТЬ