Арвоҳ жазман. Нигина Ниёз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Арвоҳ жазман - Нигина Ниёз страница 4

Название: Арвоҳ жазман

Автор: Нигина Ниёз

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-350-60-1

isbn:

СКАЧАТЬ кунлари дам олади. 25 июнь бўлса керак. Кейинги сафар 23 июлда учратди. Демак, чоршанба 23 июлга тўғри келган. Шоислом тақвим олиб қаради. Чиндан ҳам 25 июль жумага тўғри келганди. Йигит хурсанд бўлиб кетди. Яна бир ҳафта бор экан-да!

      У ишдан қайтар чоғида ўша аёлни учратган жойида бироз туриб қолар, беихтиёр атрофга аланглаб, кимнидир қидирарди. Ҳали вақт борлигини билса-да, балки бугун келиб қолар, деган хавотирда безовта бўларди. Ҳозир уни ўша аёлни яна бир кўришдан бошқа ҳеч нима қизиқтирмасди. Нега кўрмоқчи? У билан учрашишдан мақсад нима? Кейин нима бўлади? Ҳатто ўша аёл шундай деб сўраган тақдирда ҳам ҳеч нима деёлмаслиги аниқ. У аёлнинг жилмайиши-ю, лабини буришини, кўзларини сузиб ерга боқишини, жингала киприкларига шабнамдай қўниб турган кўз ёшлари ёноқларидан из қолдириб оқиб тушишини ўйларди. Фақат шу…

      У кимгадир кўнглини очишни истарди, лекин… уни ким ҳам тушунарди. Иброҳим ака ҳам, Азамат ҳам уни койиб ташлашади. Уларнинг назарида Дилбар унинг пулларига-да, кўз сузяпти. Бир аёлга шунча ситам. Билмай туриб булғайверишади. Охири аччиғига чидолмай, биттаяримтасини уриб юборади.

      Ниҳоят, орзиқиб кутилган кун келди. Шоислом шерикларига ачинган кўйи:

      – Сизлар бораверинглар, қолганини ўзим ташиб қўяман, – деди. Шу баҳонада у ёлғиз қолди.

      Иш тугаши билан ўша таниш жойга югурди. Юраги ҳаприқиб уни кута бошлади.

      Оппоқ кийинган аёл узоқданоқ кўзга ташланди. Қўлида катта сумка, ерга боқиб оҳиста юриб келмоқда эди. Атрофда ҳеч зоғ йўқ. Поезд келганига икки соат бўлганди. Бу эса…

      барибир бунда бир ғалатилик бор эди. Нега доим оқ кийинади…

      Аёл унга яқин келиб, салом берди. Илкис уни таниб қолиб, чеҳраси ёришди:

      – Вой, сизмисиз?! – кулиб деди у. – Яна учрашганимизни қаранг…

      Шоислом хурсанд, унинг юкларини даст кўтарганча такси томонга кетди. Гўё аёл ҳам уни учратганидан хурсанд эди. Чунки йўл бўйи жағи тинмай, гапириб кетди.

      – Одамлар ҳам қизиқ-да! – деди у. – Тавба?! Молни насияга олишади. Қарасам, рўйхатимни кети узилмаяпти. Ўламан ҳижолат бўлиб. Укам уришгани уришган. «Опа, бунақа қилаверсангиз, мол олишга пул етмай қолади-ку! Нима, бу сизга коммунизмми, текинга мол тарқатасиз?!» дейди, – аёл кулди. Унинг қўнғироқдай кулгиси йигитнинг юрагини ўртаб юборди. «Кулар экан-ку, бу ҳам», ичида ўйлади у.

      Шоислом йўлни эслаб қолганди. Жин кўчага бурилишганидан кейин, машина бироз юрди. У икки тавақали кўк эшикни дарров таниди. Аёл эшик қулфини калитларни шалдиратиб очди. Кейин юк кўтариб турган Шоисломга қараб ҳижолатпаз жилмайди:

      – Сизни ҳам овора қилдим. Анави сафар ҳам таксига пул тўлагандингиз. Келинг, шу пулни олиб қўйинг, – аёл Шоисломнинг қўлига бир даста пул тутқазди. Йигит қўлини тортиб олди.

      – Одамга савоб ҳам керак-да! – деди жаҳли чиққандай.

      – Савоб ҳам ўлсин. Мана мени айтинг. Ҳаммага молни текин бериб, энди дакки эшитиб ўтирибман. Олинг, ака, сиз ҳам пулни ердан супуриб олмаётгандирсиз, – аёл шундай дея қўярда-қўймай, пулни йигитнинг чўнтагига СКАЧАТЬ