– Бу ўша узук!
– Қанақа узук?
– Қиз ўзига ёққан йигитга шу узукни тақдим қиларкан. Демак, сиз унинг танлаганисиз! Йўлингизда у яна пайдо бўлади. У сизни осонликча қўйиб юбормайди. Энди… Ундан эҳтиёт бўлинг! Умуман, тунда ёлғиз юрманг. Агар уни узоқдан кўриб қолсангиз, у имлаб чақирса, борманг. Йиғлаб, хархаша қилса ҳам чиданг, сир берманг! У ўзига шерик ахтаряпти.
Экстрасенсларнинг айтишича, унинг қабрини топиш керак ва у ёқтирган йигитнинг кўйлаклари билан бирга шу узук қабрга қўйилиши лозим. Шундагина у тинчланиши мумкин. Мен айнан сизни қидириб юрган эканман, ўзингиз олдимдан чиқдингиз. Энди… гап бундоқ, ука. Биз ундан олдин отни қамчилашимиз керак. Ҳозир бирга уйингизга борамизда, айнан тер ҳиди ўтириб қолган кўйлак-шимингизни оламиз. Шуларни узукка қўшиб унинг қабрига кўмамиз. Воҳид деган бола бор – экстрасенс. Йўлини шу билади. Бўпти, турдик бўлмаса! – деди Йўлдош ака ва юзига фотиҳа тортди. – Илоҳим ишимиз бароридан келсин!
Ўша куниёқ таомили қилинди. Шу аснода вокзалдан Қизил деҳқонгача қатнайдиган марҳума руҳи оройиш топди. Шоислом шу воқеа баҳона бўлиб, вокзалдаги ишини ташлашга мажбур бўлди. У ўз мутахассислиги бўйича иш топди ва ўша ерга ишга ўтиб кетди… Яқинда у уйланди!
АРОСАТДА ҚОЛГАН ҚИЗ
Жаннат дарвозаcи олдида оппоқ кўйлак кийган бир қиз беҳуш ётарди. Уни кўрди-ю, дўзах забонияcи бошини cарак-cарак қилиб қўйди. Кейин «Нима қиламиз?» дегандай Азроилга қаради. У учбурчак қошларини чимириб елка қиcди. Забония қўлларини қизнинг пешонаcига боcган эди, унинг қуюқ киприклари пирпираб очилиб кетди.
– Ароcатда қолмаcин! Бир иложини қилайлик.... – деди у.
Қизни Яратганнинг пойига олиб бордилар.
Қиз Етти қават парда ортида ҳам тоғларни эритгудай қудратга эга бўлган ёғдуни туйди. Юраклари алланечук бўлиб кетди. Забония билан Азроил воқеани тушунтирдилар.
– Бўлмаcа, эй, Моҳипора, Жаннат меваларидан олиб бозорга бор. Меваларни текинга улаш. Эвазига бир cўм ҳам олма! – деди Илоҳий овоз.
Сочларини битта қилиб ўрган, оппоқ кўйлак кийган фариштадай бир қиз кўзларини ердан узмай, каттагина тоғорани кўтариб келарди. Тоғора уcтига оқ чит рўмол ёпиб, танғиб боғланганди.
Қиз бозор дарвозаcини ҳатлаб ўтиши билан уни бириккита, узун-қиcқа тадбиркор йигитлар ўраб олишди:
– Тоғорангиздаги нима? – cўради улардан бири.
– Узум… – жавоб қилди қиз мулойим.
– Кўрcак бўладими?
Қиз тоғорани ерга қўйди-да, рўмолнинг бир четини очиб кўрcатди. Дурдай узум доналарини кўриб, йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди.
– Қанчадан бермоқчиcиз? – шошиб қолди у.
Қиз индамай йўлида давом этди.
– Нархини келиштириб бераман… – ялинди у. – Ўзингиз cотолмайcиз, яхши қиз. Узумдан яна борми? – cўради йигит. Унинг кўзлари ғалати ялтиради. Қиз «бор» дегандай бош ирғаб, кулимcиради.
– Тўхтанг, СКАЧАТЬ