Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов страница 16

Название: Тушда кечган умрлар

Автор: Уткир Хошимов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бошини секин ичкари тортди. Уйқусизликдан ачишган кўзларини ишқалаб, энди ваннахонага кирмоқчи эди, пастдан машинанинг кучаниб гуриллагани эшитилди. Кўнглида қизиқиш уйғониб, деразага қайтиб келди. Қараса, кўча четида бир эмас, иккита ЛАЗ турибди. Автобусларнинг эшиги вошиллаб очилди-да, узун тўн кийган, бошига салла ўраганлар туша бошлади. Мункиллаб қолган, ҳасса таянган чоллар, айниқса, кўп… Ораларида Будённий қиличидан бир амаллаб жон сақлаб қолгани қанчайкин?

      Дастурхон бирпасда ноз-неъматларга тўлиб кетибди. Олма-анорлар. Каҳрабодек узумлар… Столда ўтиришини томоша қилсанг буларнинг! Худо ҳаққи, қошиқ ушлашни билмайди! Ошни қўлда ейди. Қўлда! Чоллар-ку, майли, бошқалар-чи? Бошларида шляпа, бўйниларида галстук, ошни қўли билан ейдилар. Эрталабдан бир лаган паловни уриб қорни ёрилиб кетмагани! Ош еб бўлиб, юзига фотиҳаям тортади. Нақ кинонинг ўзи. Худо ҳаққи: декорация керакмас!

      … Куни бўйи Гришанинг боши гаранг бўлиб юрди. Тушлик овқат ҳам татимади. Кечқурун ҳориб-чарчаб уйига келса, яна ўша шовқин! Ҳой инсон! Эрталаб-ку, уйқуни ҳаром қилишга қилдинг! Мис карнайинг билан тамтамингни чалиб, бутун квартални уйғотдинг! Паловингни ейишга – единг! Бўлди-да, энди! Бу азоб ҳам бормиди ҳали?

      Кун ботмасидан ҳаммаси қайтадан бошланди. Столлар безатилган. У ёқда коньяк, бу ёқда арақ. Шампань… Ичкиликка карши кураш деган қонун йўқ экан-да буларга! Гастрономга кирсанг бир шиша арақ учун икки соат очередь турасан. Булар бўлса, қаторлаштириб ташлабди. Яна бошланди. Ғарт-ғурт. Айниқса, бир асбоби бор экан. Вой-вой овозининг хунуклиги! Ғийт-ғийт қилади. Худди йиғлаётган хотиндек. Асабни пармалаб юборади. Бир маҳал қий-чув бўлиб қолди. Ялтир-юлтир кўйлак кийган хотинлар, қорақура, иркит болалар кўча томон югургилади. Шунчаси қаёқдан пайдо бўлди? «Местннйлар» кам эди-ку бу уйда?

      Маҳалласи кўчиб келдими, нима бало? Ҳа-а! Келинни олиб келишибди. Бир эмас, бешта енгил машина. Иккита автобус! Қаранг, «Чайка»ям бор! Миллионер бўлмаса, «Чайка»ни қаердан олади булар! Ана, куёв йигит кутиб олдилар келинни. Бошидан танга сочишдими-ей! Комедия! Куёвнинг бошида салла, эгнида ялтироқчопон (Камида икки минг турар?). Келин оқ либосда. Бошида фата. Ҳақиқий комедия! Бири – Европа, бири – Осиё. Нима қиляпти анави кампир? Олов ёқяптими? Бир нарсани тутатиб юборди-ку! Бошланди яна! Ғийт-ғийт. Данғир-дунғир. Қийқириқни қаранг, қийқириқни!

      Гриша деразани ёпдиямки, қулоғи тинчиса қани? Холодильникда «Чашма» бор эди шекилли? Чорт! Қурибди буям, янгисини очишга тўғри келади. Ўл-а, консерва ҳам тамом бўлган экан-ку. Майли, тузланган бодринг ҳам тешиб чиқмайди! Кечаси деярли ухламагани учунми, бир зумда боши ғувиллаб кетди. Иккинчи қадахдан кейин пастдан келаётган шовқинсурон баттар асабини қақшата бошлади. Микрофони бунча баланд! Бўлмади. Гриша деразани шаҳд билан очиб қаради. Келин-куёв тўрда ўтирибди. Орқа томонида гилам. Ёнбошида артистлар. Ашулани ванг қўйяпти. Ўртада йигирма-ўттиз чоғлиси ўйин тушяпти. Нуқул сакрайди…

      Гриша шовқин-сурон босилишини кутиб турди. СКАЧАТЬ