Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 48

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ эшикни ичидан қулфлаб олинг ва уч марта тақиллатмагунча ҳеч кимга очманг… Мана бундай. – У икки марта сирасига хийла қаттиқ, учинчи марта паузадан кейин сустроқ қилиб, уч марта тақиллатди.

      – Яхши, – деди Бонасе хоним, – энди йўл-йўриқ бериш навбати меники.

      – Қулоғим сизда.

      – Луврга боринг ва Эшел кўчасига қараган дарвозани тақиллатинг. Жерменни сўранг.

      – Яхши, Кейин-чи?

      – У нима ишингиз бор, деб сўрайди, сиз жавоб ўринга: Тур ва Брюссел деган икки сўзни айтинг. Ўшанда у амрингизни бажо келтиради.

      – Мен унга нимани буюраман?

      – Қироличанинг маҳрами жаноб де Ла Портни чақириб беришини.

      – У чақириб берса ва жаноб де Ла Порт чиқса-чи?

      – Сиз уни ҳузуримга юборасиз.

      – Жуда соз. Лекин, сизни яна қачон ва қаерда кўраман?

      – Мен билан жуда учрашгингиз борми?

      – Албатта!

      – Унда бу тўғрида ғам ейишни менга қўйиб беринг-у, хотирингиз жам бўлсин.

      – Сўзингизга ишонаман.

      – Кўнглингиз тўқ бўлсин.

      Д’Артаньян Бонасе хонимга унинг кичкина жуссасини қамраб олишга қодир энг шайдойи назар ташлаб, таъзим қилди ва зинадан туша туриб, орқасидан эшик ёпилгани ва калит қулфда икки марта айланганини эшитди. Зум ўтмай, у Луврга етди. Дарвозага Эшел кўчаси томондан яқинлашган пайти соат ўнга занг ургани қулоғига чалинди. Биз ҳозиргина тавсиф этган воқеаларнинг ҳаммаси атиги ярим соат ичида ялт этиб ўтиб кетди.

      Ҳаммаси худди Бонасе хоним айтгандай содир бўлди. Паролни эшитгач, Жермен таъзим қилди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас Ла Порт дарбон хонасида ҳозир бўлди. Д’Артаньян ҳаммасини икки оғиз қилиб сўзлаб берди ва Бонасе хонимнинг қаердалигини маълум қилди. Ла Порт адресни икки марта такрорлаб, йўлак томонга шошилди. Лекин, икки қадам ҳам босмасдан у қўққис изига қайтди.

      – Йигитча, – деди у д’Артаньянга юзланиб, – бир маслаҳат беришга рухсат этинг.

      – Хўш, қандай?

      – Юз берган нарсалар сизни ташвишга солиб қўйиши мумкин.

      – Шундай денг?

      – Ҳа. Соати орқада қолиб юрадиган дўстингиз йўқми?

      – Хўш, у ёғи нима?

      – Кейинчалик сизни соат тўққиз яримда меникида эди, деб гувоҳлик бера олсин учун ундан бир хабар олинг. Юристлар буни алиби дейишади.

      Д’Артаньян маслаҳатни мулоҳазали деб топиб жаноб де Тревилникига ғизиллаб кетди. Лекин, ҳамиша гавжум меҳмонхонага кириб ўтирмасдан у кабинетга ўтишга рухсат сўради. Д’Артаньян бу ерда тез-тез келиб тургувчи эди, шунинг учун унинг илтимосини дарҳол қондирдилар, мулозим ёш ҳамюрти аллақандай муҳим нарсани маълум қилиш истагида қабул этилишини ўтиниб сўраганини жавоб де Тревилга етказиш учун кетди. Беш дақиқадан сўнг жаноб де Тревиль кабинетга ўтиб бўлган эди. У д’Артаньяндан ўзининг унга нима нафи тегиши ҳамда унинг бунча бемаҳал ташрифининг боисини сўради.

      – Авф этгайсиз, тақсир! – деди ёлғиз қолган дақиқалардан фойдаланиб, соатни чорак соат орқага суриб қўйган д’Артаньян. – Мен соат СКАЧАТЬ