Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 13

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ ўзидан-ўзи тутаб ёнаётгандек, шусиз ҳам хиралашган осмон қорайгандек туюлди.

      Аскарлар тарқалиб, занжир ҳолатида тизилганча кемаларни бирма-бир текшира бошладилар. Қанча шошилмасинлар, яширин жойларни текшириш секин кетаётганди, чунки ўз умрларини ўтаб бўлган денгиз дарбадарларининг абадий тураргоҳи жуда бепоён эди.

      Ютаро Тода аскарлар ёнида баравар меҳнат қилиб, ўз чидамлилиги ва камтарлиги билан уларга ўрнак бўлаётганди. У энди партизанлар ўрмонга яширинган деган илк тахмини нотўғри эканига ишонч ҳосил қилганди. Балки, қанчадир қисми ўрмонда бўлгандир, лекин асосий қисм шу ерда, яъни ташландиқ қабристондалиги аниқ. Поручик нега палубаларда одамлар кўринмаётганини тушунди. Улар кемаларнинг ён деворларидан одам сиғадиган туйнуклар очишган ва юқорига кўтарилмай, бир кемадан иккинчисига ўтиб кетаверардилар. Кемалардаги туйнуклар янги эди, чунки ўтиш жойларида тахталар яқиндагина қўпорилгани кўриниб турарди. Бундан таш қари, қуруқ бўлмалардан баъзан консерва банкалари, патрон гильзалари топилаётганди.

      Поручик аскарларга ҳушёрликни кучайтириб, ўта синчков ва эҳтиёткор бўлишни буюрди. У ҳали ёш бўлишига қарамай, маънан тез улғайганди. У тушундики, офицерлик нафақат жанг санъатини билиш, балки қўл остидаги аскарлар ҳаёти учун улкан масъулиятни ҳис этиш ҳамдир. Етук масъулият ҳисси уни ёшига номуносиб жиддий ва мулоҳазали қилиб қўйганди.

      Шубҳали туюлган жойларга у ўзи биринчи бўлиб кирар ва аскарларга қалқон бўларди. Аскарлар ҳам буни муносиб қадрлашар, командир билан ўрталарида кишиларни умумий хавф бирлаштирганда юзага келадиган оддий ва ўзаро ишончга асосланган муносабат юзага келганди.

      Ташландиқ кемаларни текшириш шундай хулоса қилиш имконини берарди: кундузи партизанлар айнан шу ерда яшириниб ўтиришади, тунда эса қишлоққа чиқиб, поморлар билан мулоқот қилишади, улардан озиқ-овқат олиб, яширинган жойларига қайтишади. Улар ҳали япон бўлинмасига тегинишмаётганди, кўриниб турардики, демак, хорижлик ҳарбийлар партизанларга ҳозирча халақит бераётгани йўқ. Лекин Ютаро Тода партизанлар тез орада бўлинмани йўқ қилишга уриниб кўришини яхши биларди. У ўткир ички сезгиси билан қишлоқда кучайиб бораётган тарангликни ҳис этиб турарди.

      Ҳали совимаган ўчоқлар, бўлмалар шифтидаги янги қурум изидан партизанлар шу ердалигини билса бўлар, япон аскарлари силжиган сари улар ҳам тобора кемалар қабристонининг ичкарисига қараб кетаётганди.

      Юз берган бир кўнгилсиз воқеа ҳам партизанлар ҳаракат бошлашга тайёрлигидан дарак эди. Кунларнинг бирида прапоршик Борисов йўқолиб қолди. У эски кемаларни кўздан кечириш ишларида қатнашмаётганди, чунки у ерда таржимоннинг кераги йўқ эди. Борисов хивичи билан этигининг қўнжига урганча қишлоқда айланиб юрар, баъзан сурбетларча уйларга бостириб кириб, маҳаллий аҳолига ёпишиб қолар, гоҳида қайиқда денгизга (тўғри, унча узоққа эмас) кетар, кичкина тўрини ташлаб, балиқ овларди. Хулласи калом, у ўша куни СКАЧАТЬ