Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 12

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ кезиш керак бўлар, буни эса яшириб бўлмасди. Боз устига, бу вақт ичида партизанлар бирор марта ҳам ўзларини сездирмади, ротани ўққа тутмади ва асосий базаларидан анча узоқдаги балиқчилар қишлоғида яшаб турган япон аскарларини безовта қилмади. Партизанларнинг мақсади “тил” сифатида унинг ўзини асирга олиш, сўнгра қўмондонсиз қолган ротага ҳужум қилиб, бутунлай йўқ қилолмаса, аскарларни тарқатиб юбориш ва ўз қисмларига қайтиб кетишга мажбурлаш эканини поручик қаердан ҳам билсин?

      Разведка гуруҳи ўрмон четидаги ялангликда ёндириб юборилган аравалар қолдиғини кўргани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг Ютаро Тода партизанлар ўрмонда яширингани ёки ўрмонни кесиб ўтиб, бошқа отрядлар билан қўшилганига ишонч ҳосил қилди. Чунки уларнинг вазифаси – оқ гвардиячиларни йўқ қилишда Қизил армия қисмларига ёрдам бериш, эндиликда қуролга эга бўлгач, жанговар ҳаракатларга фаол қўшилишлари мумкин эди.

      Мулоҳазалар ўз йўлига, лекин полковникнинг буйруғини бажариш шарт ва Ютаро Тода аскарлари билан улкан кемалар қабристонини бирма-бир текширишга киришди.

      Шимолнинг кўзга ташланмайдиган баҳори ўзининг келгани ҳақида борган сари дадилроқ хабар бера бошлади. Осмонда булутлар деярли қолмаган, унинг кенг юзасида фақатгина майда булутчалар сузиб юрарди. Лекин у кўзни қамаштирадиган даражада мовийлашмаган, рангпар, оқишранг кўк худди янги туғилган чақалоқнинг ҳали асл рангига кириб улгурмаган кўзларини эслатарди. Денгиздан ҳануз совуқ, изғирин шамол эсар, лекин музлар эрир ҳамда ғоваклашиб, намга тўла бошлаган, қорайиб ўз жойларини тобора тиниқ сувга бўшатиб бермоқда эди. Тўғри, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб турарди. Қоп-қора булутлар сузиб юрар, паға-паға бўлар, уларнинг қуюқ ҳовурини кўзни қамаштирувчи чақмоқлар тилка-пора қилар, момақалдироқ товуши худди артиллерия овозини эслатар, сўнгра ёмғир тўри атрофга парда тутгандек бўларди. Лекин ёмғир илиқ эди, ундан сўнг дарахтларни яшил буғ қоплаб олар, деворлар атрофидан илк майсалар ниш уриб чиқар, ўрмоннинг ўзида эса доимги хўмрайган қорамтир ранг йўқолиб, ўрнига секин-аста жигарранг, оч қизил ва кўкиш ранглар намоён бўлаётганди.

      Маҳаллий аҳоли баҳорий мавсумга тайёрланарди. Қирғоқда узун ходаларда ов тўрлари қуритилар, гулханлар ёнар, қозонларда елим эритилиб, у билан қайиқ ва қайиқчаларнинг ён деворидаги тешиклар бекитилар, кичикроқ кемалар деворига суриб чиқиларди. Соломбаланинг маҳаллий аҳолиси энди япон аскарларидан қўрқмай қўйган, ҳар икки томон ўз юмуши билан банд эди. Уларнинг бири оиласини боқиши, бошқаси эса қўмондонлик топшириғини бажариши керак эди. Балиқчилардан ботирроқлари аллақачон денгизга чиқишни бошлаган ва ўлжа билан қайтаётганди. Илгаригидек етук ёшдаги эркаклар кўринмас, бироқ овчи чоллар ҳам ўз маҳоратини йўқотмаган, қўрғонларда кумушранг товланаётган балиқ тангачалари қуриётган заминни безаб турарди. Япон аскарларининг озиқ-овқатлари тақчиллашиб борар, чунки ўзлари билан кўп захира олиб келишмаганди, шунинг учун балиқ уларга жуда асқатарди. Поручик аскарларни диққат билан кузатар ва маҳаллий аҳолига фақат яхши муомалада СКАЧАТЬ