Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 15

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ юзини терс ўгирди.

      – Бу японмасдир, балки? – қайсарлик қилди Кондратий ўз обрўсини туширгиси келмай. – Уларда ҳар хил миллатлар тўлиб ётибди.

      Парфёнов афсусланганнамо бош чайқади.

      – Сенинг таржимонлигинг, Кондратий, худди этикдан ясалган миномётга ўхшайди. Ҳмм, тушунарли, “тил” овимиз бароридан келмабди. Ундан умидимиз катта эди. Энди уни нима қиламиз?

      – Овора бўлиб ўтирамизми?.. Албатта, улар бизникиларга раҳм қилмайди. Қўлимизни боғлайди, холос… – ғовур-ғувур қилди партизанлар.

      – Тўғри айтасиз, – рози бўлди Савелий, – отиб ташлансин.

      Баржа палубасига чиқишди. Шамол эсар, кун совуқ эди, кема қаттиқ чайқаларди. Осмонда эса давомли ёмғирни ваъда қилаётган пастки қисми қорамтир булутлар сузарди. Баҳор ҳавоси ўзгарувчан эди.

      Поручикни баржанинг учи томонга турғизиб қўйишди. У беихтиёр пастга қаради. Баржа баъзан ёнбоши билан нариги кемага урилар, баъзан эса нари суриларди. Сув чайқалар, сачраган томчилар япон офицеригача келиб тегарди.

      “Кўмиш ҳам керак бўлмайди, – худди биров ҳақида ўйлаётгандек фикр юрита бошлади у, – кемалар ўртасида мажақланади, кейин сув жимгина тубига тортиб кетади.”

      Партизанлар поручикнинг рўпарасига туриб олишди. Бири затворни шақиллатиб тортди, мўлжални олди, тепкини босди, лекин ўқ отилмади, патрон ўқдонга тиқилиб қолганди. Иккинчи партизан эса қуролсиз чиққанди.

      Ва шунда Ютаро Тоданинг ғазаби қайнади ва ҳатто сўкиб юборди. Ўлимга тайёрланса, кўксига ўқ тегишини, муздек сувга қулашини кутса-ю, бунинг ўрнига азоблайдиган бемаъни кутиш билан жавоб қайтаришса… У диққат билан тикилди. Партизаннинг қўлида японларнинг қўпол муомалага ўрганмаган “Арисака” номли милтиғи бор эди. “Яхшироқ отишни ҳам билишмайди!” деган фикр ўтди хаёлидан. У бир қадам олға ташлади-да, эсанкираб қолган поморнинг қўлидан милтиқни тортиб олди. Затворни чиқариб, бошқа патроннинг қирраси билан ўқдонда қийшайиб қолганини илиб, суғурди. Кейин патронни жойига солиб, затвор билан уни стволга жойлагач, қуролни партизанга узатди. “Энди от!” – деди ва аввалги жойига бориб турди.

      3

      Кемалар ёнида тўлқинлар чайқалар, ёмғир шивалар, лекин булутлар орасидан қуёш ҳам мўралар, ҳавода эса камалак учқунлари чарақлай бошлаганди. Партизанлар оғизларини очганча япон офицерига қараб қолишди. Уларга ҳали бунақаси дуч келмаганди. Асирлар орасида ҳар хили учрар, баъзилари раҳм-шафқат сўраб илтижо қилар, бундайларни отиш жойига судраб олиб боришга тўғри келарди. Бошқалари эса қилт этмасдан ўлимни хотиржам қарши олар, ҳеч нимага парво қилмасди. Баъзилари эса эслари оғиб, кийимларини йиртиб ташлар, рақибини ўхшатиб онасидан олиб сўкар, тўлиб-тошган нафратини ақалли шу йўсинда босарди. Бу эса милтиқни олди, созлади ва жимгина ўзини отишлари учун яна қайтариб берди… Партизанларни биттадан отиб, сўнгра қочишга уринса бўларди-ку… Дарвоқе, тўғри, лекин негадир шундай қилиш Ютаро Тоданинг хаёлига ҳам келмаганди. Шу лаҳзаларда у ўз тақдирига тан берган ва буни англаш ҳар қандай қаршилик кўрсатиш туйғусидан маҳрум СКАЧАТЬ