Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 7

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ уринишини ҳеч ким кутмаганди. Шу пайтгача улар фақат тунда доимий постларга ҳужум қилишар, кундузи эса махфий жойларда бекиниб кутишарди. Бу уларнинг сони камлиги ва йирик ҳаракатларга қодир эмаслигидан дарак берарди. Шунинг учун ҳарбий юк ортилган карвонни жами йигирмата аскар қўриқлаб борарди, холос.

      Арава ғилдираклари ғичирлар, ёпишқоқ лой уларни баъзан ўқигача кўмиб кетарди. Отлар оғир юкларни торта-торта ҳолдан тойганди. Аравакашлар тез-тез тўхтаб, чарчаган жониворларга дам беришарди. Аравалардан узун занжир ҳосил қилган карвон жарлик йўлига кирди. Атрофда бирор кимса йўқ, оғир сукунатни фақат ёмғирнинг шитирлаши ва қарғаларнинг қағиллаши бузиб турарди, холос. Аскарлар сафнинг ҳар икки томонидан милтиқларини маҳкам тутганча ва тепаликларни назардан қочирмай борардилар.

      Бирдан ўқ овози эшитилди, соқолли кишилар милтиқларини ўқталганча тепаликлардан пастга – аравалар томон югурди. Ўзларини йўқотиб қўйган япон аскарлари бараварига тартибсиз ўқ узиб жавоб қайтарди. Улар деярли мўлжал олмай ўқ узишар ва ҳужумчиларга талафот етказа олишмади ҳам. Аравакашлар аскарларга таш ланиб, қўлларидан милтиқларни тортиб олди ёки стволларини ерга қадади, шу йўсинда японларнинг отишмага ўқ билан жавоб беришларига имкон қолдирмади.

      Чамаси, бир соатлар ичида ҳаммаси тугади. Ўн иккита япон аскари дарҳол ўлдирилди, қолганлари яраланганди. Уларни ҳам милтиқлар билан бир ёқли қилиб қўя қолдилар. Партизанлар уч одамини бой берди, шунингдек, битта аравакаш ҳам ҳалок бўлди.

      Ўзларининг ўлган одамларини тезда дафн этиб, ерни шиббалаб қўйишди, душман уларни топиб олса, ҳалок бўлганларнинг жасадларини таҳқирламаслиги учун қабрлар устига нам супурги ўт новдаларини ташлашди. Япон аскарларининг мурдаларини эса тепаликдан судраб олиб ўтиб, чуқур жарликка улоқтиришди. Шундан сўнг карвон йўлида давом этди.

      Энди ҳаракат жадаллашди, аравакашлар отларни тезроқ юришга ундаб, қамчилаб қистай бошладилар. Соломбалагача яна ўттиз чақиримча бор, япон қўмондонлиги карвон ўз вақтида Архангельскка етиб келмаганини пайқаб қолса, ҳаммани оёққа турғазиши аниқ эди, у ҳолда таъқиб хавфи туғиларди.

      Партизанлар шошилишар, отларга ёрдам бериб, елкалари билан аравалар ортидан итаришар, ўзлари эса ҳансираб қолишган, совуққа ва ёмғирга қарамай, енглари билан юзларидан қуйилиб келаётган терни артишарди. Улардан буғ чиқар, отлар ва одамлар бу ҳолатда бирбирларидан унчалик фарқ қилмасди.

      Соломбалагача эсон-омон етиб олишди. Қуроллар ва бошқа ҳарбий аслаҳаларни ишончли жойга бекитишди. Отлар деҳқонларнинг ҳовлиларига тақсимланди, араваларни эса тўплаб ёқиб юборишди. Нам тахталар буруқсаб тутади, олов ўзининг заиф тиллари билан уларни ялар, лекин аланга ололмасди. Ниҳоят, кучли ҳарорат ўз ишини қилди, баланд гулхан нам ерни ҳам қуритиб юборди, ёмғир томчилари эса вишиллаб, тушаётгандаёқ олов устида буғга айлана бошлади. Ёниб кулга айланган гулхан узра оқимтир тутундан туман пайдо бўлди.

      Партизанлар, уларга қўшилган аравакашлар пана СКАЧАТЬ