Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 17

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ Қизиқ одамлар. Бордию, мен уйда бўлмасам, нима қилишарди. Айтайлик, айлангани чиқиб кетганимда. Бу худо урган қишлоқнинг айланадиган жойи ҳам йўқ. Чор тевараги яйдоқ қиру чўл. Тоғ дабдурустдан қарасанг, яқин кўринадию, мотоциклда бир соатлик йўл.

      У рўзномани буклаб чўнтагига солди. Ишхонада ўқийди. Ташқарига чиқди. Ҳаво совуқ. Қиш тугаяптию, сира ён бергиси йўқ.

      Милтиқбоев чуқур хўрсинди-ю, касалхона томон шошилмай юриб кетди.

      7

      Ҳаким довдир айни шу пайтда каравотда заифгина инграниб ётарди. У одам бўлиб, эсини таниганидан бери бирор марта “иҳ” демаган. Чўпон деган зотга касал бўлишни ким қўйибди? Яна юрак касалини. Қўйнинг қатиғи, эчкининг қаймоғи ўликни тирилтиради: тоғу тошдаги жамики шифобахш гиёҳнинг кучи шунда. Бунинг устига, ўзиям бир гапириб, ўн куладиган, юз кулдирадиган одамижон, суҳбати хандон. Қўй кетидан юрганидаям ёлғизликни сира писанд қилмайди. Ашулани ванг қўйиб, шеър ўқиб, терма айтиб, бутун яйловни бошига кўтариб, кайфини чоғ қилиб кетаверади.

      Ана шу одам, ўша ҳаммага маълум ва маъқул Ҳаким довдир Чашмизирак касалхонасида юраги билинар-билинмас уриб, чалажон бўлиб ётибди. Э, дунё! Бу дард дегани кўзи кўр, қулоғи кар бир нарса бўларкан-да. Эса “муни нимасига ёпишаман, бу бир ўзи билан ўзи оввора, четда, дунёнинг ташвишию тала-тўпларидан холи оддий одамча бўлса, тинчгина даштда қўйини боқиб юрган бўлса” демайдими? Кечаю кундуз элим, халқим, деб югураётган бир сиёсий арбоб бўлгандаям майлийди. “Ҳа энди каттачиликнинг оқибати ё инфаркт ё инсультда”, дея бу ҳолга ажабланмаган, фақат ачиниб, худо шифосини берсин даҳрий бўлса ҳам, деб қўярдик. Гарчи…

      Ҳозирги пайтларда сиёсий қарашлари ҳақидаги саволларга: “партиясизман, ўйлаб кўрсам, менинг эътиқодим сиёсий манфаатлар доирасидан анча баланд ва кенг экан”, дея ҳазиллашиб юрувчи довдир қўйчивонимиз ҳам бир пайтлар комфирқа аъзоси бўлган. Ўзини вужудга келтирган қонуну ақидаларни бузиб, худпараст бюрократлар партиясига айлангани учун ич-ичидан емирилиб бошлаган иштирокиюн инқироз олдидан худди ўладиган касал қазо арафасида тасаввури тиниқлашиб, қисқа фурсат ақли жойига келгани каби хатоларини англаб, уларни тузатишга киришган, яъни ўз сафларига порахўр амалдорларнинг мансабпараст меросхўрларинигина эмас, чинакам ҳалол, меҳнаткаш инсонларни қабул қилишга азму шижоат этган кунларда бизнинг Ҳаким оға ҳам баногоҳ бир кунда коммунист бўлиб қолган эди. Кейинроқ уни “Ватан” номли мўъжазгина транзистор орқали Ватан ёғийлари бўлмиш “Озодлик”, “Би Би Си”, “Америка овози” сингари радиостанциялар эшиттирувларини тинглайди”, деган айб билан роса обориб–опкелишганини эшитганмиз. Ўшандами ё сўнгроқми, ўчирилганми ё ўзи чиқиб кетганми, ишқилиб анча вақтлардан сўнг бояги юксак рутбаю шарафдан мосуво бўлганидан хабар топдик. Тафсилотларига қизиқмадикки, бу пайтларга келиб иштирокиюнчиликнинг у қадар катта аҳамияти бўлмай қолган, партиядан ғайри каслар ҳам одам қаторида ҳисоблана бошлаганди. Бироқ бошида, Ҳакимбой ака большавойлиги жонибидан Худога ишонмаслиги СКАЧАТЬ