Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 16

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ ҳам мос келмайдиган даражада мулоҳазали, узоқни ўйлайдиган киши. Акс ҳолда институтни кечагина битириб келган йигитнинг дунё ташвишлари билан неча пуллик иши бор. Қорнингни қаерда тўйғазишни ўйласанг-чи, хумпар. Пайпоғингни ювиб берадиган битта одамга зорсан-у, яна ер юзи аҳолиси кўпайиб кетаётганидан ташвишга тушиб ўтирибсан-а!

      Милтиқбоев ўзи ҳақида ана шунақа камтарона оҳангда фикр юритишни яхши кўради. Қанча камтарин бўлсанг, мавқеинг, мартабанг шунча ошармиш. Мартаба нима деган гап. Нима, одам дунёда фақат мартаба учун яшайдими? Ахир, инсонгарчилик мансабга қараб белгиланмайди-ку! Тўғри гап. Лекин киши ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши керак. Бу йўлда баъзида сал-пал арзимаган хатоликлар юз бериши мумкин. Муҳими, ана шу хатоларни тан ола билиш ва тузатишда.

      Четдан назар солган одамга Тошбўрининг гаплари, мулоҳазалари телба-тескари бўлиб кўринади. Синчков киши эса дабдурустдан “файласуф-ку” дейиши мумкин. Ана шу гапда бир оз жон бор. Фалсафага мойиллик Тошбўрида отамерос бўлса-да, бирдан эмас, бирмунча кечроқ – мактабни битираётган пайтларда пайдо бўлганди. Шунинг учун аттестатни қўлга олиб қатъий қарор қилди.

      – Философияга кираман!

      Отаси унинг қароридан ажабланмади.

      – Тўғри ўйлабсиз, ўғлим. Ҳозирги замон одами биринчи навбатда зўр файласуф бўлмоғи шарт. Аммо-лекин ўзимдан қиёс қилиб айтаманки, фақат фалсафа билан чекланиб, ўралашиб қолувчи кимса бахтли бўлмоғи қийин. Узоқни, узоқ келажакни ўйланг, ўғлим.

      – Нима қилай бўлмаса, ота?

      Тошбўри яхши тарбия кўрган, одобли йигит. Шу боисдан ҳам отасининг гапидан тўғри хулоса чиқарди. “Ўзимнинг билганим –билган, деганим – деган” деб туриб олмади.

      – Шундай бир касбни танлангки, ўғлим, у кишилик жамияти, айниқса афкор омма учун ҳамиша ва ҳар вақт зарур ҳамда керакли бўлсин. Жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида ҳамма ва ҳар бир киши сизнинг мавжуд ва зарур эканингизни англасин…

      – Ўқитувчи бўл демоқчимисиз?

      – Гапимни охиригача эшитмадингиз ва шунинг учун тушунмадингиз, ўғлим. Ўқитувчилик ҳам, албатта, яхши касб. Аммо-лекин у бечорани ҳамма ҳам ҳурмат қилавермайди. Ўн йил қон бўлиб ўқитган шогирди баъзан кўчада саломни насия қилиб ўтиб кетади. Ҳолбуки…

      Отаси узоқ, лекин тушунарли ва ёқимли қилиб гапирди. Хулласи калом, дунёда шифокорлик деган улуғ ва хокисор бир ҳунар бор. Бу касбнинг улуғворлиги, муҳтарамлиги ҳақида жуда кўп мисоллар келтириш мумкин…

      – Ахир мен ўликдан қўрқаман–ку!

      Отаси тасалли берди. Юпатди. Қизиқтирди.

      – Келинг, ўғлим, ўйлашиб кўрайлик. Ахир, сиз фалсафага мойиллиги бор кишисиз. Ўлик нима ўзи? Жонсиз вужуд. Ундан қўрқиш керак эмас. Бу ҳақда домлаларингиз ҳали кўп гапиришади, тушунтиришади. Ўрганиб кетасиз, ўғлим. Инсон ўрганмайдиган, кўникмайдиган ҳолат бўлган эмас ва бўлиши мумкин ҳам эмас…

      Тошбўри ўз феълидаги файласуфлик отасидан ўтганлигини ўшанда биринчи СКАЧАТЬ