Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 14

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ ака инсофли экан”, деган фикрни илгари сурди.

      Қолаверса, ўшанда Қиличбой кўса қишлоқ хўжалиги институтини битириб келган. Олий маълумотли чорвадор мутахассисман, дея керилиб юрадиган пайтлар эди. Шундай экан, аллақандай ўрта маълумотли чўпон, битлиқи подачи унга танбеҳ бериши инсофдан эмасди-да. Буни Ҳакимбой оға тушунгани учун тилини тийган. Ҳатто кетаётиб айтганки, “тўғри сўйладингиз, Қилич оға, биз ким бўлибмиз, сиздай отли, зотли, зодагон, наслдор кўппакнинг қошида, аккиллаб юрган бир олабой кучукча бўлсак.” “Кучук, дема-е, кучук”, дегану ўз гапидан ўзи мулзам бўлиб кулган Қилич кўса. Ажабмаски, довдир ўзининг ўша фикрига аччиқ қилиб, бор-йўғидан ажралиб бўлсаям дорилфунунга кирди, сиртдан ўқиди, олий маълумотли бўлди. Лекин чўпонлигича қолди. Қилич кўса эса умримда бир кун бўлсаям мансаб курсисига ўтирмасам, хотиним талоқ бўлсин, деб қасам ичган экан. Сира тинчимади-тинчимади қурғур. Ҳалиги Нурқобил айтган Кремль девори остига тикилган ўтовнинг кигизи ҳам ўша одамга тегишли бўлиши керак. Демак, ўша Қиличбой… ҳалиям хўжайинлик курсисига талабгор экан-да…

      Нурқобил нега хавотирланади?… Наҳотки уни ҳам чув туширишган, ғўжала ишларга аралаштиришган? У нопок ишга қўл урмайди, бу ерда бошқа гап бўлиши керак. Ёки… Нурқобилнинг “ишқий саргузаштлари” ҳақидаги гапларда жон бору, рақиблари ўч олмоқдами? Даштликларда аёл аралашган можаролар муқаррар равишда бир томоннинг ё…ўлими, ё қамалиши билан ниҳоясига етади. Ахир, “ҳаммасини йиғиштирдим, туфлаган тупугимни қайтадан яламайман” деганди-ку.

      Нурқобилнинг изтиробли севгиси ҳақида “ишқий саргузаштлар” деб ўйлагани учун Суҳроб ўзидан аччиқланди. “Ҳар бир нарсага юқоридан туриб назар ташлайдиган бўлиб қолибман. Ҳатто Нурқобилнинг чалкаш қисмати, чигал муҳаббати ҳақида ҳам. Ҳолбуки…”

      Йўқ, буни энди муҳаббат деб бўлмаса керак. Агар чиндан ҳам миш-мишларда зиғирча ҳақиқат бўлса, бу…зино, адабийчаси “дон олишув”, дейилади. Нурқобил тоза йигит, ундай қилмаса керак. Аммо шундай дейсану, дўстингнинг руҳиятию жисмонияти хусусида холисона мулоҳаза юритилса, уни айблаш қийин. “Ғунажин если глазами не моргает, буқа к ней не шагает”, деркан Ҳожибой деган янги чиққан бир қизиқчи. Ахир, Нурқобил ҳам инсон-ку, ҳали қирқдан ошмаган навқирон йигит-ку. Хотини ўлганига ҳам анча бўлди. Ҳалиям унга минг раҳматки, Гулруҳни тузатиш учун югурмаган жойи, қаратмаган табиби қолмади. Аммо сақлай олмади. Иккинчи фарзанди ёшига етмай Гулруҳ узилди. Ҳалиям бахтига аммаси – Гулсара хола бор экан. Болаларини оқ ювиб, оқ тарайди.

      Нурқобилда ҳам дил бор, кўнгил бор, ахир. Айби – назари районнинг каттакон раҳбарларидан бирининг ўзидан анча ёш аёлига тушгани бўлса, буям бир қисмат-да. Қолаверса, айбнинг каттаси Ўташевнинг ўзида. Йўқса, ёши бир жойга бориб, ўғиллари эр етиб турганда хотин қўйиб, ёш қизга уйланишига бало борми? Яна беш болали хотинини хиёнатда айблашга уялмаганини қаранг. Эмишки, қандайдир тўйда бир кимса билан дон олишганмиш ва буни эрига, яъни Ўташевга қасддан СКАЧАТЬ